Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Режасиз бошланган жангнинг йўқ сўнги

Режасиз бошланган жангнинг йўқ сўнги
12 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 787 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

 

Тўн топилмас

Зар талашар ипак бўлса киймоққа,
Шол гўзал кийимдир, тўн топилмаса.
Оч тиришар – қотган нон йўқ емоққа,
Мушкулдир бир ҳовуч ун топилмаса.

Ҳосил умиди бор экин экканга,
Бу ишлар маълумдир меҳнат тортганга,
Оёқ яланг оёқ босмас тиканга,
Найласин, киярга кўн топилмаса.

Ақлсизлар иш сўнггига қарамас,
Жаллоб чиқитидан илон тўрамас,
Оғир мажлисларга чўпон ярамас,
Найласин меҳнатдан шон топилмаса.

Йигитликда ҳар ким ишратда яйрар,
Хаёлига келган ҳар кўйни куйлар,
Тишсизлар нон топса чорасин айлар,
Мушкулдир еярга нон топилмаса.

Махдумқули суймас жадални, жангни,
Охратга юз тутди кўп дўсту тенги,
Режасиз бошланган жангнинг йўқ сўнги,
Машаққатдир танда жон топилмаса.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар