Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари: “Андижон қурбонлари унутилмаслиги керак”

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари: “Андижон қурбонлари унутилмаслиги керак”
12 Mayıs 2017 - 9:44 'de eklendi ve 756 kez görüntülendi.

Ўзбекистонга сафар қилган Бирлашган Миллатларнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2005 йил майидаги Андижон воқеалари қурбонларини унутмаслик ва бу воқеаларга холис баҳо беришга чақирган.

Тошкентдаги матбуот анжуманида гапирган БМТ мулозими Андижондаги “даҳшатли воқеалар қурбонларининг саволларига жавоб топилиши кераклиги”ни таъкидлаган.”Шанба куни Андижондаги даҳшатли воқеаларга ўн уч йил тўлади. Олдинга қараб юриш муҳим бўлгани ҳолда, ўтган воқеаларга баҳо бериш, қурбонларни унутмаслик ва уларнинг саволларига жавоб топиш ҳам шунчалик муҳим”, – деб айтган Зайд Раад ал-Ҳусайн.

У Андижондаги воқеаларга аниқ тавсиф бермаган ва қонли воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирмаган.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари 2005 йил 13 майида Андижонда юз берган воқеаларни “қирғин” деб тасвирлаганлар.

БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматининг аксарияти қуролсиз намойишчиларга қарши ҳаддан ташқари куч ишлатганини қоралаган ва воқеалар юзасидан мустақил текширув олиб боришга чақирган.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу чақириқларни рад этган.

Расмийларга кўра, Андижонда аксарияти террорчилардан иборат 187 киши ҳалок бўлган.

Марҳум Президент Ислом Каримов ҳукумати воқеаларда Акромийлар диний гуруҳини айблаган.

Каримов даврида расмий Тошкент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мамлакатга ташрифига изн бермаган.

Зайд Раад ал-Ҳусайн чоршанба куни Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган.

У бир ярим соат давом этган учрашув чоғида “муштарак жиҳатларни топишгани ва бир қатор аниқ қадамлар борасида келишувга эришганликлари”ни айтган.

Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури, жумладан, адлия тизимидаги ўзгаришлар ва диний экстремизмни жиловлаш ҳақида фикр билдираркан, БМТ мулозими бу жараёнда шахс эркинликларининг инобатга олиниши муҳимлигини урғулаган.

“Бошқа мамлакатларда ҳам бўлгани каби, мен радикаллашув хавфини фақат қаттиққўл хавфсизлик чоралари ва репрессив сиёсат билан жиловлаб бўлмаслигини таъкидладим. Бу каби чоралар экстремистлар сафларига янги тарафдорлар ёллашни қулайлаштиради”, – деб айтган Зайд Раад ал-Ҳусайн.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER