Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бу ишлар тутқунликда тескари натижалар бериши ҳам мумкин

Бу ишлар тутқунликда тескари натижалар бериши ҳам мумкин
12 Mayıs 2017 - 10:24 'да юкланди ва 2279 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(5)

Олтинчи боб

– Яқинроқ келинг! – деб, терговчи Баҳромга қаршисидан жой кўрсатди. Энди у ўзтақдирини ҳал этиши мумкин бўлган кимсани яқинидан кузатаётган эди.Айтганимиздек, у оқиш-сарғишдан келган рангпар бир кимса эди. Кимдир у биланжиннихона атрофида учрашиб қолганда, бу кимса жиннихонадан қочган бўлса керак,деб ўйларди. Тушликда кўп овқатланган, шекилли, оғзи қуруқшаётганидан ҳар-ҳар замонда лабини ялаб қўяр, ёқимсиз нафаси унинг қаттиқ чарчаганидан дарак берарди.

У “жиноят иши”лари битилган иккита улкан китобнинг бириничисини кўздан кечиришни бошлади. Баҳром уларда ўзига алоқадор маълумотлар борлигини аллақачон пайқаганди. Нозима Мунис ҳибсхонадан чиқарган хатида “жиноий ишлар”бўйича тўпланган материаллар ўнта китобга жой бўлганини ёзганди. Бу китоблар ўшаларнинг иккитаси бўлиб, Баҳромнинг ишига оид маълумотлар ушбу китобларда жамланганди.

Совуқ суҳбатдан дили хира тортган адвокат уриниб кетган қора ранглидипломати тутқичидан ушлаганча терговчига хомуш термулиб ўтирарди. Кўп ичаверганидан кўзлари сўниб, юзлари суви сиқилган пўртаҳолдек бужмайган, катта оғзига ярашмаган мўйлови ҳар-ҳар замонда силкиниб-силкиниб тушарди. Юзларчакўнгилсиз воқеа-ҳодисаларни кўравериб кўзи пишган бу кимсани Баҳромнинг тақдири унча қизиқтирмас, уни қуртдай санаб олган ўн беш минг доллар ташвишга солаётганди. У Баҳромнинг бу ҳақда бошқа бировларга оғзидан гуллаб қўйишидан қўрқарди.

Қонунларни менсимайдиган тузум билан мижозлар ўртасида туриб пул топиш бировлар ўйлаганидай осон иш эмасди. Иш бир ёқлик бўлмагунча адвокат кўксини ўпқонга босиб турар, таваккал этмаса ҳамкасблари орасида пулсизликдан нуфузини йўқотарди. Адвокат учун назардан қолиш – ишсизликдан ёмон эди. Касбий бурчинивиждонан бажармоқчи бўлса ҳам, қонун душманига айланиб, ҳунарини бой берарди.

– Самарқандлик Амира Кимё деган аёлни танийсизми? – деб сўради “жиноят иш”и билан таниша бошлаган терговчи.

– Ҳа, танийман!

– Қанақа алоқаларингиз бор?

– Ҳеч қанақа алоқамиз йўқ!

– Ундан ўн икки минг АҚШ доллари олганмисиз?

– Олмаганман!

– Олмаган бўлсангиз, у нима учун “Қурбонов Баҳром ўн икки минг АҚШ доллари олди”, деб устингиздан шикоят этяпти?

– Мен қаердан биламан! У билан юзлаштиринг, олганимни кўзимга қараб айтсин!

Ҳар бир сўзни компютерга тушираётган терговчи бошини кўтариб:

– Ўз қўлингиз билан пул олганлигингиз ҳақида ёзиб берган тилхатингиз бор. Яна қанақа исбот керак? – деди.

– Ҳаммаси сохта. Тилхат ёзган бўлсам, Амира Кимё аслини кўрсатсин? Кўрсата олмайди. Чунки у йўқ нарса! – деди ишонч билан Баҳром. (Баъзи бир нарсалар сири навбати етиб очилади.)

Оғзига талқон солиб ўтирган адвокат:

– Ниғматжон, бу ишлар барчаси аламзадалик орқасидан келиб чиққан, сиз тўғирлаб кетаверинг. Ўзингиздан қолар гап йўқ, бу ёғини келиштирамиз! – деди.

– Келиштиришнинг нима кераги бор? – деб юборди Баҳром алам устида ўзини тутолмай. – Аксинча, менинг ўн икки минг доллар пулимни улар олган. Муаммога тўғри ёндашилса, кимнинг кимлиги ойдинлашаверади.

– Ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилганлар қамоқхоналарда ўтирипди! – деди жаҳли чиққан адвокат. – Сизни фаросатли бир йигитсиз десам, ҳеч нарсани тушунмасэкансиз. Ҳуши жойида одам ўз ҳуқуқларини талаб этадими? Тўғри жаҳаннамга равона бўлади-я. Феълингиз шунақа бўлса, сизни бу жойлардан президент ҳам чиқаза олмайди.

Адвокат асабийлашиб, қаттиқ гапириб юборганда, нари бурчакда озғин маҳбусни тергов қилаётган ғалча терговчи:

– Шамшод ака, секинроқ. Деворнинг ҳам қулоғи бор! – деди.

– Отабекжон, узр, қизишиб кетипман! – дея адвокат титраётган мўйловини силади.

– Ўлмайдими, сизга нима? – деди ғалча. – Битта фирибгар ўлгани билан дунё холи қолмайди. Асабингизни бузиб нима қиласиз?

Терговчи гўё ҳеч нимани эшитмаётгандай ёзиш билан банд эди.

У савол-жавобларни қоғозга кўчириб, танишиб чиқиб имзолаш учун адвокатга узатди.

– Ниғматжон, мен сизга ишонаман! – дея у қоғозларга кўз югуртирмасдан имзо чекиб ташлади.

Еттинчи боб

Баҳромни тергов тугаши билан миршабхона биноси пастидаги бошқармаҳибсхонасига олиб тушдилар. Уни ўғли бинодан чиқишдаги эшик олдида кутиб турарди.

– Сен уйга боравер! – деди у ўғлига кўзи тушган заҳоти. – Бу ерда турганингбилан ҳеч нима ўзгармайди. Кечроқ егулик бирор нарса олиб келсанг, бас.

Ҳибсхона учта кичик бўлмадан иборат эди. Соқчи Баҳром кирган каталакнинг эшигини очиқ қолдирди. Қолганлари бўм-бўш эди.

Соқчи ўтиришга курси келтириб:

– Ака, мен сизни танийман! – деди унга.

– Қаердан танийсиз? Мен сизни танимас эканман! – деди Баҳром ўтиргач ташаккур билдириб.

– Бу жойлардан қанчадан-қанча ночорларни чиқариб олганингизга гувоҳман.Ўзингиз осонликча бу балолардан қутула олмасангиз керак. Мен шу ердалигимда кам-кўстингизни тўғирлаб олинг!

– Нималар зарурлигини билмасам! – деди у соқчининг меҳрибонлигидан шубҳа туйиб.

– Биринчи навбатда, устингиздаги пўрим кийимларни одмироқларига алмаштириш лозим, – деди унинг ҳолатига эътибор бермаган соқчи бармоқ букиб. –Чўнтагингизга беш-ўн минг пул солволинг. Қўриқчи, бизга ўхшаган соқчи миршабларга уч-тўрт сўм чўзиб турсангиз, муаммолар камроқ бўлади. Сизни энди судгача судрашади. Кўп гапирманг, биров билан сирлашманг, тилинингизни тийсангиз, барака топасиз, бўлмаса, бошингиз ташвишдан чиқмайди.

Соқчига нисбатан кўнглида илиқлик уйғона бошлаган Баҳром унга уй телефонирақамини берди. Шевасидан водийликка ўхшайдиган соқчи уни аврамаётганга ўхшарди.

Адвокатнинг, “базмга бораётгандай кийиниб, галстукнинг тозасини боғланг”,деган маслаҳатига кириб аҳмоқ бўлган Баҳром бу сўзлардан сўнг ўзини ноқулай ҳис эта бошлади. У ўтган беш-олти йилда кастум-шим кийиб, бўйнига галстук боғлаганини эслай олмас, “Ялла”нинг “яллама-ёр”ига бораётгандай ясаниб олгани ўзига ҳам эриш туюлаётганди. У тергов хонасида саккиз соатдан кўпроқ ўтирди. Уни кўрганнинг раҳми келиши ўрнига ғазаби ортди. Катта бир корхона раҳбаридай савлат тўкиб ўтириши кириб-чиқиб турган миршабларни иштаҳасини қўзғотган бўлса, тутқун ва маҳбусларнинг нафратига сабаб бўлди.

Билим ва ахлоқ эмас, либос ва бойлик ютуқ ва мағлубиятга сабаб бўладиган бу ўлкаларда қаерда қандай кийинишни биладиган одам унча-бунчага қоқилавермасди.Қимматбаҳо буюмлар ва пўрим либослар билан ифлос вужудини безайдиганларга бутун борлиғидан тер анқийдиган меҳнат аҳли қанчалар ҳавас қилса, улар меҳнат аҳлидан шунчалик жирканардилар. Одоб-ахлоқ ва ақл-фаросатдан қинғир йўл билан орттирган бойлиги, кийган кийимини афзал биладиган “янги бой”лар ва юқори курсиларда ўтирадиганларнинг кўпчиликларини ташкил қиладиган бундай тоифа билан кўчадаги дайдиларнинг, аслини олганда, бири-бирларидан у қадар каттафарқи йўқ эди. Асосий жиҳатлари – уларнинг кийимлари бўлса, фуқаролари ақли-ҳуши жойида жамиятлар учун бу нарса ҳеч бир маъно англатмасди. Аксинча, дайдиларда афзал жиҳатлар кўпроқ бўлиб, мансабдорлар ва “янги бой”лардан кўра уларда эркинликка интилиш ва фикрни ҳур ифода этиш майллари кучлироқ эди.

Мансабдор катакка тиқиб боқиладиган курка каби ихтиёрсиз бўлгани учун, унинг нима еб, нимани чиқитга чиқариши уни боқиб турган “қўл”нинг қудратига боғлиқбўларди. Семириш асосий масала бўлиб, унинг нимани тановул этиши ҳам “қўл”нинг савиясига тақаларди. У ҳаракатланиб, ейиш имкониятидан мосуво бўлгани учун очиқ фикр билдиришдан, ташаббус кўрсатишдан қўрқарди. Қўққисдан хаёлида туғилган хавфли ғояларга тош боғлаб, ичининг туб-тубига чўктириш билан “қўл”нинг зуғум ўтказмаслигидан умидвор бўлиб яшарди. У ўзгаларга тубанликларини яшаш санъати ва ақл-идрок ғалабаси шаклида кўз-кўз этишни ҳаёти мазмуни дея ўйларди. Ўзида арзигулик бирор фазилат йўқлигини билмаслиги унинг бахти эди. Катакдалиги учун унинг вужудини тез ёғ босар, натижада яшашини таъминлаб турган аъзолар чирий бошларди. Семиришдан тўхташ – яроқсизлик аломати бўлиб, авваллари қанчалар суйган бўлмасин, “қўл” пировардида уни сўйиб юборарди. Инсон бўлиб туғилиб, ҳайвон бўлиб ўлишни шараф билган ношудлар учун бу каби таназзул – олий мукофотэди.

Бу ишлар тутқунликда тескари натижалар бериши ҳам мумкин.

Пўрим кийинганингни кўргандаёқ миршабларни бошқариб турадиган ёввойи тамаъ уларнинг иштаҳасини қўзғотади. Устингдаги либосларга қараб кимлигингни,қанча пулинг борлигини зимдан чамалай бошлайдилар. Кўринишингга яраша ҳотамтой бўлсанг, қамалиб-чиқиб келгунингча жиноятингни юзингга солмайдилар.Отингга яраша тушовинг бўлмаса, пешонанг баттар шўрлаб кетади. Тантиқ ўғиллар бахил отани ёмон кўргандек, улар ҳам сени ёмон кўрадилар. Бақирмасдан гапирмайдилар, қовоқларини очмайдилар, тўйиб нафас олишингга монелик қилабошлайдилар. Тахтакана, бит, бурга ва алламбалолар босган камерага ташлайдилар. Чунки, кўринишингга қараганда, катта миқдордаги маблағни ўзлаштирган фирибгарсан. Улар билан бўлашмасанг, ўз шаънларини ерга урилган деб ҳисоблайдилар. Ўзлари ўлгудек зиқна бўлсалар ҳам, сени бахиллигинг учун итобга оладилар.

Баҳромнинг умидлари пучга чиқа бошлагач, ўзини руҳан оғир шароитларга тайёрлашдан бошқа йўли қолмаётганди.

Темир эшикни ташқаридан кимдир жон-жаҳди билан урганда, у чўчиб тушди.Эшик очилганда, кўп ичганидан афт-ангори маймуннинг орқасидек қизариб кетган,ўрта бўйли, ғўладан келган подполковник ичкарига кириб келди.

– Нима учун эшикни очиб қўйдинг?

Мендан сўраяптими дегандек, Баҳром соқчига боқди.

– Озроқ шамол кирсин дедим, ҳурматли бошлиқ! – деди гуноҳкорона термулган соқчи.

Подполковник Баҳромнинг оёғи учидан бошигача разм солиб чиқди. Унинг қонталаш кўзлари сузишга чоғланаётган буқанинг важоҳатини эслатарди.

У ўзини бир қадам орқага олиб:

– Ким ўзи бу жаноб? – дея ошкора камситиш билан сўради.

– Боя юқоридан тушди, танимайман, ҳурматли бошлиқ! – деди соқчи. У ўзини атайлаб овсарликка солаётганди.

– Танимаслигингни биламан. Бу зоти шарифни исми-фамиляси нима деб сўраяпман сендан?

Соқчи қўлидаги қоғозни узатган эди, у:

– Ўзинг ўқи? – деди.

Соқчи дона-дона ўқий бошлади.

– Қурбонов Баҳром. 19… йилнинг 26 октябрида  Бухоро вилоят, …тумани, …қишлоғида туғилган. Яшаш жойи Тошкент шаҳри, Данғара кўчаси, 23 хонадон. Олий маълумотли. Касби ўқитувчи.

– Тожик..?

– Бу ерда ўзбек деб ёзилган, ҳурматли бошлиқ.

– Ёлғон! Тожиклиги башарасидан кўриниб турипти. Булар ҳаммаси паспортига ўзбек деб ёздириб олади!

У олдинга бир қадам ташлади. Тўхтаганида ҳам унинг тўладан келган гавдаси шамол ҳамласига дош беролмаётган дарахтдай ирғанмоқда эди. Баҳром, устимга оғса, суяб қоламан дея шайланиб турарди.

– Ўзбекмисан, тожикмисан, тўғрисини айт, жўра? – деди у турган жойида бешиктебратардек ирғаниб.

– Ўзбек ҳам эмасман, тожик ҳам эмасман!

Подполковник бир зум киприк қоқмасдан қараб турди-да:

– Бўлмаса кимсан, муаллим? – деди кекириб юбориб.

У кекириги орқасидан тарқаган қўлансадан бурнини жийириб, оёғи остига тупурди. Сўнгра гаранг чолга ўхшаб, чап қулоғини Баҳромни оғзига тутиб:

– Тушунмадим, ўрто-оқ! – деди чўзиб.

– Туркманман! – деди энсаси қотган Баҳром атайлаб.

У ўзбеклар билан тожикларни том маънода бир халқ деб биларди. Уларни бир-биридан ажратиб кўрсатишга уринганларга тоқати йўқ эди.

 Подполковник бошини орқага ташлаб, қизариб кетган кўзларини Баҳромга тикди.

– Комронни танийсанми?

– Қайси Комронни?

– Қидирув бўлими бошлиғини.

– Танимайман! – деди Баҳром. Бугун эрталаб у билан танишиб олдик дейишни у ўзига эп билмади.

– Нима учун танимайсан?  У ҳам туркми, туркманми?

– Танимайман!

Подполковник соқчига ўгирилиб:

– Қайси модда билан жиноий иш қўзғатилган “жаноб туркман”га? – дея сўради.

– 168-модданинг 3-қисми билан, ҳурматли бошлиқ.

Подполквник Баҳромни энди кўраётгандай кўзларини ўйчан бир шаклга солиб, ёвқараш қилди.

– Пулларни қаерга кўмиб қўйгансан, фирибгар?

– Қанақа пулларни?

– Жабрланувчи ишончига кириб, алдаш йўли билан орттирган пулларингни? – дея қўлларини гап оҳангига монанд ҳаракатлантириб ўшқирди.

– Мен ҳеч кимни алдамадим. Ҳеч кимдан пул ҳам олганим йўқ!

– Сени ҳукумат бекордан-бекор қамаб аҳмоқми?!  Айбинг бўлмаса, сени ҳеч ким қамамайди.

– Ҳали ҳам қамашгани йўқ. Гумонланувчи тариқасида ушлаб турушипди. Масалага ойдинлик киритилса, чиқиб кетаман!

– Йў-ўқ, сен қамаласан! – деди подполковник ўрта бармоғини  кесилмаган чўчоқдек лиқиллатиб. – Пешонангга катта-катта ҳарфлар билан “фирибгар” деб ўйиб ёзиб қўйилган. – Кейин у ўрта бармоғини чаён нишидай мушти ичига тортиб, кўрсаткич бармоғини Баҳромни пешонасига қадади. – Соқчи, бу фирибгар энангни эрка ўғли бўлса ҳам, курсини бу ердан олиб чиқиб, эшикни занжирлаб ташла.Фирибгар захда ўтирсин! Орқасидан совуқ ўтса, боши билан илғай олмаган нарсаларни кети билан тушуниб олади. Бечораларнинг оғзидаги охирги луқмасини тортиб олиб, олифтани башанг кийиниб олганига ўласанми?!

Соқчи курсини чиқариб, эшикни беклаб қўйди. Девор тепасидаги тирқишдан каталакка бир тутам нур тушиб турарди.

Баҳром каталакнинг қоқ ўртасида қоққан қозиқдай бир замон қотиб турди. Сўнграўнг қўлини ёнига чўзган эди, бармоқларининг учи деворга бориб қадалди. Умри бино бўлиб у бунақанги дағал ва совуқ деворни ушлаб кўрмаганди. Чап қўлини чўзганда, қўли деворга етмасдан қолди.  У шу усул билан каталакни чамалаб кўраётганди.

Қоронғиликка ҳали кўзи кўникмасидан эшик очилиб, соқчи:

– Тезроқ кийимингизни алмаштириб олинг! – деди қўлидаги буюмлар солингансумкани узатиб.

 Баҳром зарур нарсалар ҳақда ёзиб, уни шими чўнтагига тиқишга улгурди. У барчасидан ҳам шунга кўпроқ суюнаётганди.

Бир замон жимиб кетган соқчи:

– Баҳром ака, қўлингизни ювиб келинг, овқатланиб оламиз! – деди.

Стол атрофида учта миршаб ўтирарди. Иккитаси соқчи, учинчиси бояги подполковник эди.

Баҳром курсига ўтириши билан соқчи пакетдан дастурхонга ўралган тоғорчани суғуриб олиб, стол устига қўйди. Дастухон очилганда ҳамма ёқни димоқни қитиқловчи зираворлар ҳиди тутиб кетди. Баҳромнинг хотини тоғорча тўла у суядиган токоши жўнатганди.

Полковник ҳеч нима бўлмагандай ўтирар, икки кўзи тоғорчадаги овқатда эди. Унишу тобда бошқа нарса қизиқтирмасди. Хум чойнакка кўк чой дамлаган соқчи уни уч марта шопириб, подполковникка пиёлани узатди. У ёғли қўлларини оппоқ дастурхонга артгач, чойни пуфлади-да, бир қултум ичиб:

– Бунча иссиқ? – деди.

У элдан бурун овқатга қўл чўзиб, беш-олти луқма ейишга улгурган эди. Нуқул ёғлиқ қовурғаларни сайлаб паққос тушираётганидан – оғзи-бурни чироқ ёруғида йилт-йилт ялтирарди. Шундай ҳам катта қорни овқатни тез еяётганидан янаямкатталашаётганди, шекилли, у камари учини тортиб, икки бўғин бўшатиб қўйди. Баҳром зимдан камардаги илгаридан қолган қора изларга боқиб, унинг беш бўғин бўшанганини кўрди. Подполковник оғзидаги луқмасини чала чайнаб, пешонатерларини рўмолчаси билан артиб қўярди.

Баҳромни кузатиб турган соқчи:

– Овқатингизни тез-тез еб олинг, ака. Туни билан оч қолиб кетасиз! – деди.

Баҳромнинг иштаҳаси йўқ эди. У хўжакўрсинга бўлса ҳам овқатга қўл чўзиб турди. Учта шоввоз бирпасда тоғорчани ялаб-юлқаб, оғиз-бурунларини артдилар.Бўкиб еб, босиб-босиб аччиқ чойни ичган подполковник ёмғирга тутинган жўхори япроғидай томчи-томчи терга ботиб, қонталаш кўзлари баттар қизариб кетди. У орқасини деворга суяганча рўмолчаси билан юз-кўзларини обдан ишқаб, сўнгра бўйни остидаги тугмаларни ечди-да, кўкраклари ва қўлтиқлари остини арта бошлади.Қўли етган жойларгача артиб хумордан чиққач, жиққа ҳўл дастрўмолни икки учидан тутиб ўзини елпишга тушди.

Ўғринча син солиб уни томоша этиб ўтирган Баҳромни темир эшикнинг гупуллаб урилган навбатдаги товуши ўзига келтирганда, суҳбат қуриб ўтирган соқчи ирғиб туриб:

– Юринг, юринг, тезроқ каталакка киринг, ака! – дея уни қисталади.

Эшикни берклаган соқчи уч дақиқа ўтмасдан эшикни қайта очиб, ёш бир йигитни унинг ёнига киритди. У Баҳромнинг ўғли ташлаб кетган йигирма минг сўм пулни ҳам узатаркан, икки мингини сўраб олиб:

– Пулни эҳтиётлаб қўйинг, биров кўриб қолмасин. Боягидақанги нарсаларгааҳамият берманг. Чиқиб кетмагунингизча устингиздан мағзава тўкаверишади энди! – деди.

У подполковникни назарда тутаётган эди.

Давоми бор 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube