Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Отатуркнинг оиласига, номусига тил теккизганларнинг барчаси валадизинодир”

“Отатуркнинг оиласига, номусига тил теккизганларнинг барчаси валадизинодир”
12 Mayıs 2017 - 19:02 'да юкланди ва 2034 марта ўқилди.

Сўнгги кунларда Туркиянинг Миллиятчи ҳаракат партияси (MHP) таркибидан “йўқ” дегувчилар тарафдори бўлгани учун чиқариб юборилган мустақил депутат Исмоил Ўқ (İsmail Ok), Отатуркни ҳақорат қилганларни кескин танқид қилиб, “Туркия Республикаси давлатининг асосчиси, бош қўмондони Ғозий Мустафо Камол Отатуркнинг оиласи ва номусига тил теккизганлар инсофсиз, виждонсиз, пасткаш итларнинг барчаси валадизинодирлар” деган. Ўқ, Туркия Олий Мажлиси (Türkiye Büyük Millet Meclisi) раисига ҳам ушбу гап тегишли бўлган шахслар билан боғлиқ 5 та савол берди.

Балиқшаҳардан мустақил депутат Исмоил Ўқ, Туркия Олий Мажлисида ташкил этилган матбуот мажлисида долзарб баённомалар берди. Исмоил Ўқ, Отатуркни ҳақорат қилаётган кишиларни қўллаб-қувватловчилари борлигини, буларни фош қилиб қонун олдида жавобгарликка тортиш кераклигини айтди.

Исмоил Ўқ шундай деди: “Сўнгги кунларда баъзи ақли жойида бўлмаган кишилар Отатуркнинг оиласига, номусига тил теккизиб, оғизларига эрк бериб юборгани кузатилди. Очиқ ва аниқ бир тарзда айтаманки Туркия Республикаси давлатининг асосчиси, бош қўмондони Ғозий Мустафо Камол Отатуркнинг оиласи ва номусига тил теккизганлар инсофсиз, виждонсиз, пасткаш итларнинг барчаси валадизинодирлар. Бу разиллар ҳақида гапиришнинг кераги ҳам йўқ. Бу инсофсизлар жасоратни ким ёки кимлардан олмоқда? Бутун масала буларни қўллаб-қувватлаган одамлар ва ташкилотларни фош қилиб, қонун олдида жавобгарликка тортилишидир. Адолат ва тараққиёт партиси (AKP)дан бўлганлар ҳокимиятлар бу ақлсизларга шубҳали конференциялар бердириш учун навбатга турганлар”.

“Бу ақлсизлар нашр қиладиган газетага Туркия Олий Мажлиси обуна бўлганми?”

Исмоил Ўқ, Отатуркни ҳақорат этган кишига алоқадор бўлган Мажлис раиси Исмоил Қаҳрамон (İsmail Kahraman)дан шуларни сўради: “Туркия Олий Мажлиси бу ақлсизлар чиқарадиган газетага обунами? Обуна бўлса, обуналиги бекор қилинганми? Туркия Олий Мажлиси бугунга қадар бу инсофсиз чиқарган газета учун қанча ҳақ тўлаган? Бу ақлсиз FETÖ (Фатҳуллоҳ террор ташкилоти)чи, бунга китоб ва теледастурлари ҳужжатдир. 17-25 декбрдан сўнг телеэкранларда FETÖ га мақтовлар ёғдиргандан кейин ҳам ҳибсга олинмади, унинг орқасидаги куч ким ва прокурорлар неча ҳаракатга кечмадилар? Йўқса Отатуркни ҳақорат қилиш учун FETÖ террор ташкилотига аъзолигига қўз юмилмоқдами?”

Манба: sozcu

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар