Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Совет Иттифоқи ҳақда хотиралар

Совет Иттифоқи ҳақда хотиралар
13 Mayıs 2017 - 9:05 'да юкланди ва 3046 марта ўқилди.

Мен 68 ёшдаман. Кўп раҳбарлик лавозимларида ишладим.

Тизимни ичидан анча яхши биламан. Ўзим иқтисодчиман.

Бир мисол; ижтимойи соҳага Союз бюжетдан одам бошига РСФСР да 2 рубль 76 тийин, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 37 тийин ёки бизга қараганда 9 баробар Росияда яшаётганларга кўп эди.

Ижтимой соҳа бу мактаблар, болалар боғчалари, спорт иншоатлари, маданият уйлари ва ҳоказолар, шунинг учун спортсменлар биздан карийб йўқ эди.

Боксдан Руфат Рисқиев, Собир Рўзиев эди ва тамом.

Ҳозир бу кўрсаткич 300 баробар кўп булса керак.

Мактаблар олдин 37 фоизгина типовой, уларни 9 фоизида спорт зал бор эди. Гапираверса гап кўп.

Шунинг учун ҳар куни Оллоҳга шукур киламан Россиядан ажратгани учун. Нима кўргиликлар бошимизга солмади улар.

Фақат биз қурбон бердикку. Эсланг; 1918 йилги Арман дашноқларидан иборат поленинг Қўқон қирғини, Босмачилар деб қиришди, Колхозга кирмаяпсилар деб қулоқ қилиб Сибир ўрмонларида мужик қилиб дарахт кестириб қанча одам ўлди, 1937-41 йиллар бутун зиёлиларни отишди, қамоқда Сибир Магаданда саклаб қирғин қилди. Урушда 1 млн 632 минг, шундан 643 минги киши ўлди, 612 минг ярадор бўлиб кайтди.

Уришдан келганларни 46 мингини ёмон уришгансан деб НКВД яна 5-14 йилга қамади, 1959-65 йилларда яна планни собатаж қилдиларинг деб, ҳар 3 тадан битта раисни қамашди.

1983-1990 йиллар пахта иши деб табелчидан Республика раҳбаригача қамашди. Қанчалари қийноқ ва таҳқирларга чидай олмай ўзини ўзи ўлдиришди.

Масалан Рўза Каримовани акаси Қаҳрамон ака ўзини қамоқда осди. Қашқадарё обкомини биринчи котиби Ғоипов Р.Г ўзини уйида қамоққа олишга келган терговчилар олдида сўйиб ташлаб ўзини ўзи ўлдирди.

Республика Ички ишларининг ажойиб вазири, армия генерали Қудрат Эргашев ўзини отди. Бундай фактларни юзлаб келтириш мумкин.

Яна 1873 йилдан Царский армияни Самарқандда қамалидаги хунрезликлар, Тошкент, Бухора, Андижон, Фарғона, Когондаги, Жиззах қўзғолонини қонга бўялиши, Дукчи Эшон ҳаракатини бостирилишичи, қирғинликларчи.

Қани айтингчи улардан ҳеч қачон фаровонлик кўрмаган халқ Россияга яна қўшилиши мумкинми. Ўшаларга мен келтирган далилларни ўқиб бериб оғзини ёпинг. Соғ бўлинг. Мустақиллигимизни асрайлик. Бундай олийжаноб халқимиз ва жаннатмакон заминимиз билан албатта буюк келажак қурилажак.

Олламурад Исакулов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube