Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нафратни тушуниш

Нафратни тушуниш
14 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1031 марта ўқилди.

Ислом Холбой

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Нафратни тушуниш

Даҳога ўхшашни асло истамам,
Қиёфа дегани дунёда камёб.
Шоҳ, гадога юрагимда йўқ алам,
Мунофиқни кўрсам, бўламан хуноб.

Кўланкага ҳавас этмоқлик не тонг?
Ҳавас унмас жойда алам ҳам унмас.
Соялар урмасин ҳар кун юз минг дам,
Чақин чақмас жонлар, қиёфа эмас.

Тошдан лола сўрамайман ҳеч замон,
Тиламайман зиқналардан қишда қор.
Кузакларга бўлашмайман хазонни,
То бор экан, “баҳам кўрмоқ” дилда бор.

Қанийди, кипригим ўқдек отилса,
Розиман киприксиз қолишга ҳатто.
Сўзни англамаслар, йитса, йиқилса,
Заминнинг юраги урар бехато…

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар