Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёмон кунда лозим мардлар

Ёмон кунда лозим мардлар
15 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 725 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Кўринар

Фақирга тўғри боқмаслар,
Тўйда зар тўнлар кўринар,
Сўз англамайди ахмоқлар,
Кўзга тиллилар кўринар.

Отарга тегмаса бўрилар,
Ғафлат ичра яшар юртлар,
Ёмон кунда лозим мардлар,
Тинчликда моллар кўринар.

Бошига бир иш тушмаса,
Пушаймон этмайди кимса,
Эр йигит жангларда унса,
Тўйларда шумлар кўринар.

Жони соғнинг сўзлар тили,
Жўмарднинг тек турмас эли,
Ҳар ахмоққа ўзин ақли,
Сойин, оқиллар кўринар.

Қадимдан танқис яхшилик,
Элга зийнат яхши қилиқ,
Мард йигит кўрмас яхшилик,
Тунда олчоқлар кўринар.

Оқилларнинг насиҳати,
Юрак пайванди, жон банди,
Ҳар кишининг ўз фарзанди,
Ўзига гуллар кўринар.

Махдумқули, сўз бунёдинг,
Оғизларда қолар ёдинг,
Ҳунаринг йўқ, сўзда отинг,
Хатларда диллар кўринар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар