Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диндорларга жазо муддати қўшиб бериляпти

Диндорларга жазо муддати қўшиб бериляпти
15 Mayıs 2017 - 16:40 'de eklendi ve 928 kez görüntülendi.

(Суратда: Тошкент вилояти Зангиота туманидаги янги қамоқхона)

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи етакчиси Суръат Икромовнинг 12 майда тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида сўнгги амнистия қарори асосида озод этилиши керак бўлган диндорлар устидан сохта “жиноий иш”лар очилиб, уларнинг жазо муддати узайтирилмоқда. ​Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг сўнгги йиллик ҳисоботига кўра, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан бери мамлакатда “инсон ҳуқуқларига оид ўта ёмон кўрсаткич” ижобий томонга ўзгаргани йўқ.​

Озодлик билан суҳбатда Суръат Икромов жазо муддати узайтирилган маҳкумлар сони, унинг тахминий ҳисоб-китоби бўйича, 500-600 нафарга етганини маълум қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 12 октябрда президент Шавкат Мирзиёев тақдим этган амнистия тўғрисидаги қарор лойиҳаси асосида Амнистия тўғрисида қарор қабул қилганди.

Унда, жумладан, “тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш” таклиф этилганди.

Бироқ, амнистия қарорига мувофиқ, “тақиқланган ташкилотда фаолият юритиб, унинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёхуд жамоат хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган, жиноий гуруҳларда ўта хавфли жиноятларни содир этган ва ўта хавфли рецидивистлар дея тан олинган ҳамда жазони ўташ тартибини доимий бузиб келган, шунингдек, амнистия ёки афв қилиш билан озодликка чиқарилгандан кейин ҳам қасддан жиноят содир этганларга нисбатан мазкур амнистия акти қўлланилмайди.”

Камида 500-600 маҳкум

Суръат Икромовнинг айтишича, жазо муддати узайтирилаётган диндор маҳкумларнинг аниқ рақами маълум эмас.

Буларнинг сони жуда кўп. Конкрет рақам йўқ. Лекин, менинг фикримча, камида 500-600 маҳкумга жазо муддати қўшиб берилаяпти. Бу камида, – деди Суръат Икромов.

Унинг таъкидлашича, жазо муддати одатда 3 йилдан 6 йилгача узайтирилади.

Икромов аксар ҳолларда жазо муддати маҳкум қонунан озод бўлиши арафасида узайтирилаётганини айтди.

Суръат Икромов Ўзбекистонда Ислом Каримов вафотидан кейин иқтидорга келган Шавкат Мирзиёев марҳум президент юритаётган сиёсатни давом эттираётганини билдирди.

Манба: “Озодлик” радиоси

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER