Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзимдан айрилдим

Ўзимдан айрилдим
16 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 888 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Сени топиб…

Сени топдим, йўқлик аро,
Йўғу боримдан айрилдим.
Юрак сайраб, гулшан аро,
Ширин сўзимдан айрилдим.

Айрилдим, мен саҳарлардан,
Боғимдаги баҳорлардан,
Кузлар қишларга тутинди,
Иссиқ ёзимдан айрилдим.

Нега боқсам, сенинг аксинг,
Мени телба этди ҳуснинг,
Васлат дарёсидан ичиб,
Кўрар кўзимдан айрилдим.

Хаёлларинг боғлаб, қанот,
Мени тарк этди қаноат,
Қанотсиз учдим кўкларга,
Дилда розимдан айрилдим.

Айрилдим, ғафлатдан дағи,
Кўкарди қалбимнинг боғи,
Жиловимни олиб юрак,
Турғун созимдан айрилдим.

Жўшқин дарёдек тошқинда,
Унарман бир кун ишқингда,
Унмасам, ўлмасман вале,
Ўзиб, ўзимдан айрилдим.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар