Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эски ҳаммомга янги тос – ОВИРнинг номи ўзгарди

Эски ҳаммомга янги тос – ОВИРнинг номи ўзгарди
16 Mayıs 2017 - 20:10 'да юкланди ва 1251 марта ўқилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайти, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармасига ўзгартирилгани ҳақида хабар берди.

Бироқ, хорижга чиқиш руҳсатини расмийлаштириш қоидалари ўзгаришсиз қолган.

Шу йилнинг бошида расмий матбуотда, Ўзбекистон чиқиш визаси стикерлари расмийлаштириш тартибини ҳорижий паспорт бериш билан алмаштириш режасини билдирган эди.

Айни пайтда чиқиш визаси тартибининг қачон бекор бўлиши ва ҳорижий паспортнинг амал муддати қанча бўлиши кераклиги номаълум қолмоқда.

«Умуман, чиқиш визасини бугуноқ бекор қилиш мумкин, чунки аксарият аҳолининг аллақачон ҳорижий сафарга ярайдиган биометрик паспорти бор.

Чиқиш визасини бекор қилиш – давлатнинг пулини ва халқнинг асабини сақлаган бўлар эди», дейди рассом Туз.

Рассом Туз

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар