Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Давлатлилар эшак минса от бўлар

Давлатлилар эшак минса от бўлар
18 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 921 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Ёт бўлар

Муҳаммад уммати молсиз бўлмасин,
Молсиз бўлса, туққан қардош ёт бўлар.
Қочар оғанг, ининг этмас хотиринг,
Қувонар душманинг, дўстинг мот бўлар.

Ғариб оёқяланг, пастда ушоқдир,
Маъракага борса ўрни ошоқдир,[1]
Ғариблар от миниб, тепса – эшакдир,
Давлатлилар эшак минса от бўлар.

Бир тилак тиласанг, муҳиминг битмас,
Дўстинг ихлос билан марҳамат этмас,
Маъракада айтган сўзинг жой тутмас,
Тингламаслар қуруқ сўзинг бод бўлар.

Кураш бир обрўйдир, уруш бир дастур,
Кишини камситган – ўзи нокасдир,
Кўнглим ҳаволанма, кел энди, басдир,
Ғийбаткашнинг қозонгани ўт бўлар.

Махдумқули, шукур айлагил Худога,
Ўлим баробардир шоҳу гадога,
Бесабр қул тез йўлиқар балога,
Сабрли қул, бора-бора шод бўлар.

[1] Ошоқ – паст.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар