Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Аскар мактуби

Аскар мактуби
19 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1023 марта ўқилди.

(Суратда: Муаллиф ўртада)

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Аскар мактуби

Кўпиради, қора денгиз қирғоқлари,
Қизаради, ёрнинг олма ёноқлари,
Соғинтирар, Қоракўлнинг ёнтоқлари,
Кўргим келар, эл-юртимга салом денглар.

Тўлқинланар, хаёлимда кенг даласи,
Қушлар сайрар боғларида тонг палласи,
Саратонда бўзтўрғайнинг мунг алласи,
Ҳеч тинч бермас, меҳнатларга салом денглар.

Бориб айтинг, Ислом унда соғ-саломат,
Аскарликнинг хизматинда иш аломат,
Одессанинг гўзаллари кўп қиёмат,
Ишлаб толмас, шўх қизларга салом денглар.

Бу ерларнинг одамлари ғам билмайди,
Икра, балиқ, гўшт бўлмаса, нон емайди,
Қишин-ёзин оёғига нам тегмайди,
Лойли кўча, тупроқларга салом денглар.

Она халқим, соғинтирар юмронларинг,
Қимизларинг, айронларинг, қимронларинг,
Китобларда ўқитганинг, жайронларинг,
Кўп заҳматкаш, ўзбегимга салом денглар.

Бунда арман, гуржи, латиш бари тенгдир,
Ўрис мия, украин кўз, ўзбек енгдир,
Шу дўстликнинг бароридан ишлар ўнгдир,
Байналминал, кенг қалбларга салом денглар,
Бир йил қолди, қайтар аскар, омон денглар.

                                     Одесса шаҳри, 1982 йил.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар