Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкентда Маҳтумқулининг барельефи очилди

Тошкентда Маҳтумқулининг барельефи очилди
19 Mayıs 2017 - 10:17 'да юкланди ва 677 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон пойтахтида 18 май куни туркман мумтоз шоири Маҳтумқули Фироғий барельефини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Газета.уз хабарига кўра, барельеф шу йил Маҳтумқули номи берилган кўчада очилган.

Маросимда Ўзбекистон маданият вазири Маҳмуд Муродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, Туркман ҳамда бошқа миллий-маданий марказлар вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, элчихона ходимлари ва бошқалар қатнашган.

Туркманистонда 18 май Уйғониш, бирдамлик ва Маҳтумқули шеърияти куни сифатида нишонланади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар