Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бизга ташкилотчилар, югурдаклар, ялоқҳўрлар керакми? Ёки ўз касбининг асл эгаларими?

Бизга ташкилотчилар, югурдаклар, ялоқҳўрлар керакми? Ёки ўз касбининг асл эгаларими?
19 Mayıs 2017 - 19:49 'да юкланди ва 1299 марта ўқилди.

Биз “политехнический” институтда ўқиб юрган вақтимизда «ҚДПИ» да Мансур деган бола ўқирди. Жамоат ишларига актив бўлгани учун ҳамма жойда ўшани номи, ким гапирса: “Мансурхон у қилдилар, Мансурхон бу қилдилар, Мансурхонга гап йўқ…” аммо каллада хеч нарса йўқ эди.

Вақтлар ўтди, ўқишга ҳақиқий мехр берганлар, “эртадан кейин битирсам ҳалқимга хизмат қиламан” деганлар, билими билан олдинга интилганлар йўқ бўлиб кетди, лекин Мансурхон “передовиклигича” қолди.

Қўқон шахрининг “Мулоқот” телеканалида «мўъжизалар майдони» деган теле шоу бўлар эди (поле чудес). Шу кўрсатувга Мансурхонни ҳам таклиф қилишган экан, қатнашди. Ҳаммани ютиб финалга чиқди. Финалда ҳам ютди! Бошловчи: “суперфиналда ҳам иштирок этасизми?” – деган эди, рози бўлиб суперфиналда ўйнади.

Бошловчи эҳтирослар билан суперфинални бошлади.

Савол: “Англиялик таниқли сиёсатчи…”, тўғриси саволнинг матни қай тариқа берилгани аниқ эсимда йўқ. Таблода икки бўғиндан иборат сўз турипти. Бошловчи: «сизга енгиллик бўлиши учун биринчи бўғинни очамиз», таблода «УИНСТОН» сўзи очилди, «ана энди учта ҳарифни айтинг, очамиз», деди. Мансурхон ҳам «Е»билан «Р» ни топдилар, табло; «УИНСТОН .ЕР…» мана шу кўринишда турипти. Бундан ортиқ ёрдамни иложи ҳам йўқ эди. (бу саволга жавоб бериш учун олий малумотлик бўлиш шарт эмас, назаримда) Бошловчи: “ўйлаш учун вақт керакми?” – деса, Мансурхон: “йўқ, керакмас, бу – УИНСТОН ЧЕРНИШЕВСКИЙ” деб туриптику. Музлаб қолдим.

Мана шу Мансурхон ўқишни битиргандан кейин Қўқон шахридаги 5 – мактабда директор бўлиб ишлади. Хозир адашмасам 8 – мактабда директор ўринбосари бўлса керак.

Бизга ташкилотчилар, югурдаклар, ялоқҳўрлар керакми? Ёки ўз касбининг асл эгаларими? Аввал ўлчовларимизни тўғрилаб олмас эканмиз, бари бефойда.

P.S.: Кунимиз “8×8 неччи бўлади?” – десангиз, “мактабни олдидаги гулзорни тозалаб қўяйми?” – деганларга қолди… (с)

Sayyid Islom

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар