Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Мен дунёдан ўтганимдан кейин ваҳий тўхталиб, ғайб эшиги ёпилади”

“Мен дунёдан ўтганимдан кейин ваҳий тўхталиб, ғайб эшиги ёпилади”
21 Mayıs 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1023 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 165
(давоми)

БАНИ АСАД ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Бани Асад қабиласидан бир жамоа кишилар элчи бўлишиб Мадинага келишди. Булар ичида араб қаҳрамонларидан Зирор ибн Азвар деган одам ҳам бор эди. Шом, Ироқ фатҳ қилинишида бу кишининг кўрсатган қаҳрамонликлари халқ оғзида достон бўлиб, тарих китобларида ёзиб қолдирилмишдур.

Элчилар Расулуллоҳ билан кўришгали тўғри масжидга киришиб, Пайғамбаримизни кўргач, салом бердилар. Алардан бировлари туриб, ўзларининг иймон келтирганликларини билдириш учун Расулуллоҳ олдиларида шаҳодат айтиб, калима ўқиди.

Сўнгра ул:

— Ё Расулаллоҳ, биз ўз ихтиёримиз билан иймон келтирдик. Бошқа араблардек сиз билан уруш-талаш қилмадик. Қаҳатчилик кунларда, қоронғу тунларда узун йўлларни босиб келдик, — деди.

Буларнинг айтган сўзлари эрса, Худога хуш келмагани учун ушбу оят нозил бўлди:

«Ямуннуна алайка ан асламув, қул ла тамуннув алайя Исламакум, балиллоҳу ямунну алайкум, ан ҳадокум лил-ийман ин кунтум содиқина».

Яъни, «Булар мусулмон бўлдик, деб миннат қилурлар. Уларга айтгил, мусулмон бўлганларингизни менга миннат қилманглар. Агар ҳақиқатда иймон келтирган бўлсангиз, сизларни Ислом динига ҳидоят қилгани учун Аллоҳ миннат қилса бўлади», демакдур.

Шу оят нозил бўлгач, буларга берилган танбеҳ бошқаларга ибрат бўлди.

Сўнгра улардан бирови туриб:

— Ё Расулаллоҳ, Исломдан илгари ривожда бўлган Аёфат, Каҳонат, Зарбулҳасо — ишларининг ҳукми Ислом шариатида қандай бўлур? — деб сўради.

Анда Расулуллоҳ:

— Ислом динида мундоқ ишлар йўқдур, буларга йўл қўйилмагай, — дедилар.

Исломдан илгари араблар одати шундоқ эрдиким, бир ишни қилайми-қилмайми деб иккиланиб турган киши эрталаб тонг отмасдан илгари бориб, уясида ётган қушни топиб ҳуркитур эди. Агар қуш ўнгга қараб учса ишим ўнгалди деб, у ишни қилур эди, агарда сўлга қараб учса, у ишдан сақланур эди. Аёфат маъноси шудир.

«Каҳонат» фолчилик, «зарбулҳасо» тулга тортишдур. Бу иккови эрса ўз ичимизда ҳали бордур.

Келажакдаги ёки ўтмишдаги ғайб ишларни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.

Агар бу иш Пайғамбарлардан ёки авлиёлардан кўрилар экан, бу ҳам Худо томонидан билдирилиб, биринчиси, мўжиза бўлиб, иккинчиси, каромат дейилур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Мен дунёдан ўтганимдан кейин ваҳий тўхталиб, ғайб эшиги ёпилади. Магар меним яхши умматларимнинг кўрган тушлари эрса, тўғри бўлганликдан келажакдаги ғайб ишларидан хабар беради, — дедилар.

Сўнгра бу элчилар Мадинада бир неча кун туришиб, дин ҳукмларини ўрганишиб, сўнгра Расулуллоҳдан рухсат олиб, ўз элларига қайтдилар. Разияллоҳу анҳум.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар