Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Инсон бўлсанг, қадам қўйгил тўғрига

Инсон бўлсанг, қадам қўйгил тўғрига
25 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 693 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Чилимкаш

Ҳақ сени эркингга қўймиш жаҳонда,
Қўлингдан келганни кўрсат, чилимкаш!
Девон қурилган кун ҳисоб жойинда,
Жавобинг не бўлар, билмам, чилимкаш!

Қувватинг камайтар, кучингни қирқар,
Бошни тиқилтириб, йўлдан оздирар,
Суягинг сиздирар, этинг қиздирар,
Жонга бунча жабр, нечун чилимкаш?

Қўл силкитгин, бундоғ ноҳақ талашдан,
Пулинг куяр, ичинг ёнар бу ишдан,
Эрта қорнинг тўлдирарлар оташдан,
Захми чиқмас, қолар жонда, чилимкаш.

Ҳеч жаҳонда яхшилик йўқ эгрига,
Инсон бўлсанг, қадам қўйгил тўғрига,
Бенамозга, ғийбаткашга, ўғрига,
Шерик бўлар ёвуз кунда чилимкаш.

Махдумқули, Мавлом жондан яқиндир,
Чилим бир шўр сувдир, тан бир заминдир,
Иймон бир тулкидир, гавда эминдир,
Йўлингни боғлама, бўш тут, чилимкаш!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар