Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Юртинглар қандай?”

“Юртинглар қандай?”
30 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 673 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 168
(давоми)

ЗИ МУРРА ЭЛЧИЛАРИ

Зи Мурра қабиласидан ўн уч киши элчи бўлиб, Мадинага келдилар.

Бошчилари эрса Ҳорис ибн Авф деган киши эрди.

Ундан Расулуллоҳ:

— Юртинглар қандай? — деб сўрадилар.

Анда ул:

— Дуо қилинг, Ё Расулаллоҳ, йил қуруқчилик келди. Қаҳатчилик бошланиб, чорва молларимиз қирилди, кўп оғирчиликлар кечирмакдамиз, — деди.

Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўл кўтариб:

— Эй бор Худоё, буларнинг ерларига раҳмат ёмғирини ёғдиргил, — деб дуо қилдилар.

Бир неча кун туришгандан кейин элчиларнинг ҳар бирларига ўн уқия кумуш, раисларига ўн икки уқия кумуш ҳадя бериб, қайтмоққа рухсат қилдилар.

Ўз ерларига келсалар, ёмғирлар ёғиб қаҳатчиликлар кўтарилмишдир. Ҳисоб қилиб кўрсалар, нақд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилган вақтда ёғмишдур.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар