Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Конвертация муаммоси чет элда таҳсил олаётган талабаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда

Конвертация муаммоси чет элда таҳсил олаётган талабаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда
02 Haziran 2017 - 12:14 'да юкланди ва 1649 марта ўқилди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматда қабул қилинаётган янги фармойишлар ва қонунлар тўғрисида икки томон ўртасида мунозарлар бўлаяпти.  Аммо қабул қилинган фармоннинг қанчалик амалиётда қўлланилаётганига ўзимиз гувоҳ бўляпмиз ва ҳокимят органларида фармонлар ижросини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар бўлмаётганини кузатяпмиз.

Жумладан, банклар фаолияти ва валюта айирбошлаш тизимини мисол қилиб олсак бўлади.

Чунки, ҳорижий давлатлар билан фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари ва чет давлатларда таҳсил олаётган талабалардан сўнгги вақтларда кўплаб шикоятлар эшитишимиз мумкин.

Бу эса ҳукуматнинг қабул қилган ва қабул қилиниши режалаштирилаётган қарорлари ижросини ҳам савол остига олади.

Мисол қиладиган бўлсак, ҳозирги кунда Россия олийгоҳларидан бирида таҳсил олаётган бир нечта талабалар билан суҳбатда бўлганимда,  асосий шикоятлар ўз вилоятларидаги банкларда валюта айирбошлаш билан жуда катта муоммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабар беришди.

Суҳбат давомида талабалардан бири шартнома пулини шу ойнинг бошида тўлаши кераклиги акс ҳолда имтиҳонларга киритилмаслигини айтиб хафа болиб,  3 ой давомида банкга бир неча марта мурожаат қилишганини ва банкдан ижобий жавоб ола олмагани айтди.  Суҳбат давомида отасининг кичик оилавий бизнеси борлигини ва оилада 5 киши эканликларини айтиб, уйдагиларнинг йиғгани фақатгина шартнома пулига етаётганини таъкидлади.

Яна бошқа бир талаба сўзларига кўра валюта айирбошлаш билан боғлиқ муоммолар туфайли ўқишни давом эттира олмаслигини,  бунга сабаб эса шартнома пулини ҳар сафар қора бозор курсида валюта сотиб олишга тўғри келаётгани учун тўлай олмаётганини айтди.

Бу каби мисоллар нафақат Россияда балки бошқа МДҲ давлатларида таҳсил олаётган талаба ёшлар орасида ҳам кўплаб учрайди.

Юқоридаги ҳолатларга қўшимча қиладиган бўлсак, ҳориж давлатлари жумладан Хитой, Корея республикаси ва Россиядан хом ашё сотиб оладиган ёки экспорт билан шуғулланадиган тадбиркорлар орасида ҳам тушган фойдани нақдлаштириш ёки давлат нархида валюта сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар борлигини, кўп ҳолатда тадбиркорлар бу каби муоммолар туфайли тижорат фаолиятини тугатишга мажбур бўлишганига ҳам эътибор қаратишимиз мумкин.

Малакали кадрлар етиштириш ва аҳолини бандлик даражасини ошириш иқтисодиёт ва сиёсатнинг асосий тамойиллари бўлиб турган бир вақтда, бўлажак потенсиал кадрларни йўқотилиши ва ўз атрофидагиларни иш билан таъминлаётган, ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган, валюта тушумининг ресурси ҳисобланган кичик бизнесларнинг ёпилишига олиб келяпти.

Зеро, меҳнат муҳожирлари ортидан кириб келаётган валюта миқдорининг қисқаришини, ички кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан қоплаш, бир вақтнинг ўзида янги кадлар учун иш ўрни, аҳоли ўртасида маҳсулот тури кўпайиши ортидан рақобатбардош маҳсулот кўпайиши ва потенсиал экспорт маҳсулотлар яратиш бўлади.

Шундай экан амалдаги банк тизимига сезиларли ўзгаришлар киритилмас экан, аҳоли ўртасида четда таҳсил олиш ва бизнес билан шуғулланиш сусайиб бораверади.

Абдумалик Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар