Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ислом ўзидан илгари ҳар қандай гуноҳни йўқ қилгай”

“Ислом ўзидан илгари ҳар қандай гуноҳни йўқ қилгай”
08 Haziran 2017 - 9:00 'да юкланди ва 735 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 170
(давоми)

БАНИ МУҲОРИБ ЭЛЧИЛАРИ

Бани Муҳориб қабиласидан ўн нафар одам элчи бўлиб, Мадинага келишди. Раислари эрса Хузайма ибн Савод деган киши эди. Ҳижратдан илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн уч йил турдилар. Ҳар куни Укоз, Зулмажоз деган машҳур бозорларда ва ҳаж мавсуми келганда Арафот, Минога йиғилган бутун араб қабилаларининг ҳар бирлари устига келиб, Расулуллоҳ ўзларини танитгандан кейин уларни Исломга даъват қилар эдилар. Юқорида бунинг баёни ўтгандур. Ана шу чоғда Расулуллоҳга энг қаттиқ озор шу қабиладан етган эди.

Алар:

— Агар сендан бирор яхшилик чиқар экан, унда ўз қариндош-уруғинг Қурайш халқи нечук сенинг йўлингга кирмадилар? Ўз қавмингни қўллаёлмасанг, бошқаларга қандай фойда еткура олурсан? — деган қўпол сўзлар билан Расулуллоҳга қаттиқ озор беришган эди.

Шунинг учун ўзлари бек хижолатда эдилар. Бу бечоралар қайдан билгайким, Раҳматанлилоламин тожини кийган «Ваиннака лаало хулуқин азимин» ёрлиғини таққан сарвари олам, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуёш кўзгусидек кўнгилларига олам халқининг озорларидан заррачалик чанг қўнмаганлигини.

Байт:

Ҳақ сенинг васфингда айтмиш Раҳматанлилоламин.
Ҳам туфайлингдан яратмиш ўн саккиз минг оламин.

Шундоғ қилиб бу элчилар Расулуллоҳ билан кўришгандан сўнгра олдиларида узунроқ ўлтиришиб қолди. Анда Расулуллоҳ улар ичида бир кишига қараб туриб:

— Сен билан қайси жойда кўришган эдим? — дедилар.

У киши:

— Ё Расулаллоҳ, мени ҳижратдан илгари Укоз бозорида кўриб, динга даъват қилган эдингиз. Сизга озор бериб, кўп ёмон сўзлар айтиб қайтарган эдим, — деди.

— Ҳа, шундоғ бўлган эди, — дедилар.

Сўнгра ул:

— Ё Расулаллоҳ, ўшал кунларда мендан қаттиқроқ сизга душманлик қилган киши йўқ эди. Ислом динидан ҳаммадан кўпроқ нафрат қилган мен эдим. Ҳамду сано ул Аллоҳгаким, кўрмасдан туриб иймонга мушарраф бўлдим, ўлмасдан илгари сизни кўрдим. Ўшал чоғда сиз билан кўришган меним йўлдошларим ҳаммаси жоҳилият динида ўлдилар. Илгари сизга оғир сўзлар айтиб, қаттиқ қаршилик кўрсатган эдим. Шу гуноҳим кечилармикин, Аллоҳдан тилаб беринг, ё Расулаллоҳ, — деди.

Анда Расулуллоҳ:

— «Алислому яжуббу ма қоблаҳу», яъни Ислом ўзидан илгари ҳар қандай гуноҳни йўқ қилгай, — дедилар.

Сўнгра Расулуллоҳ буларнинг раислари Хузайма ибн Саводнинг юзини қутлуғ қўллари билан силадилар эрса, ёнган чироғдек ярқираб, юзи нурлик бўлди. Сўнгра буларга ҳам ҳадялар бериб қайтмоққа рухсат бердилар. Разияллоҳу анҳум.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар