Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ээээҳ, ватандошлар, ватандошлар!

Ээээҳ, ватандошлар, ватандошлар!
13 Haziran 2017 - 11:27 'да юкланди ва 3719 марта ўқилди.

Ээээҳ, ватандошлар, ватандошлар!

Ватанни мақтагингиз келса, ҳадеб “Қуёшли”, “Осмони тиниқ” каби гапларни такрорлайберасизми?

Бу гапларингизнинг нақадар мантиқсизлигини ўйлаб кўрмайсизларми?

Уят бўлишини билмайсизларми?

Бу ёзувларингизга кўзи тушганлар, “буларнинг ватанида саҳродагига ўҳшаб, қуёшдан бошқа нарса йўқ экан” деб ўйламайдиларми?

Ёки, “нима, бошқа жойларда осмон йўқ эканми?” деб кулмайдиларми?!

Ахир саҳроларнинг қуёши кўпроқ нур сочишини, осмони ҳам кенгроқ эканидан бехабармисиз?

Тузукроқ сўз ўйлаб тополмайсизларми?

Ҳатто президентингизни ҳам “бошимизга чиққан қуёш!” деб мадҳ ўқийсизлар…

Агар “қуёшингиз” шугина, вақтинча сайлаб олганингиз шахс бўлса, қуёшингизнинг ҳам умри бир одам умрича қисқа эканлигини билдирмайдими?

Товуқ боқинглар!” деса, “яшасин товуқ!” дейсизлар…

“Эчки боқинглар!” деса, “Яшасин эчки!” деб ҳайқирасизлар!

Бошқа дардингиз йўқми?!

Бўш тоғора қаттиқроқ жаранлаганига ўхшаб кетаябди…

Қамоқларда йигирма йиллаб азоб чекиб ётган бегуноҳ – бечоралар ҳақида, мамлакат иқтисоди хароб қилинаётгани ҳақида, мамлакатнинг очиқ қамоқхонага айлантирилгани ҳақида, кучишлатарларнинг қилаётган зўровонликлари ҳақида, оилаларнинг планлаштирилиши, ҳатто фарзанд кўриш – кўрмасликка ҳам хўжайинлик қилаётганлари ҳақида, аҳолининг махбуслар тўдасига айлантирилгани ҳақида, ҳатто метрога тушганингизда ҳам чўнтакларингизни, сумкаларингизни титкилаб, ўзиникидай тутишларига…ҳам шунчалар ҳурсанд бўласизларми?

Бу ишлар – сизнинг камситилишингиз, ҳақоратланишингиз эканини ҳам билмайсизларми?

Энди ҳаммангизни “Ватандош” эмас, “фуқоро”ларга айлантириб қўйганини, бу ҳам етмагандек, паспортларингизга отнинг қашқасидек қилиб, “Фуқоро” деб ҳам ёздириб қўйгани сабабини ҳам билмадингизми?!…Яъни, “қашшоқ” деб…

Нима бўлди сизларга?

Ёдгор Обид

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Мусулмонлардан башка элга каргиш тегди!!! Минг афсус яхшини улдириб иблисни бошлик килаган халк бу!!!

    14/06/2017 15:55
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар