Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ички ишлар бўлимларида сурункали қўлланиладиган бу усул улар тилида “тозалаш” дейиларди

Ички ишлар бўлимларида сурункали қўлланиладиган бу усул улар тилида “тозалаш” дейиларди
16 Haziran 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1497 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(20)

…Шаҳар бошқармасида кечки соат ўндан эрталабки соат тўққизгачаўтказиладиган терговларнинг тўқсон фоизи тун пардаси ортида ноқонуний олиб бориларди. Туманлардан йиғиб келтирилган тутқунларни бир-бир элакдан ўтказиш одат тусига айланганди. Бу даҳшатли тегирмонни камдан-кам одам четлаб ўтишга муваффақ бўларди. Собиқ мансабдорлар, хавфсизлик ташкилотларининг бир қисм ходимлари, пулини аямасдан сочадиганлар ва давлат идораларида ишлайдиганларнинг қариндош-уруғлари бу элакдан эланмасдан, силлиқ ўтишлари мумкин эди. Бу ноқонуний ҳаракатдан кўзланган мақсад: биринчидан, тутқунни ҳам руҳан, ҳам жисмонан синдириш бўлса, иккинчидан, тузумнинг разиллигини таъминлаётган ходимларни қўшимча даромад манбаи билан таъминлашдан иборат эди!

  Ғуломнинг жинояти билан танишган Мусурмон бошини тиклаб:

– Ҳаммаси бўлиб шу пайтгача нечта қўл телефони ўғирлагансан? – деб сўради ундан.

– Битта ўғирлаганман, қайтиб такрорланмайди, окажон! – деди у титраб.

Унинг алоқ-чалоқ ўйнаётган кўзлари хаёли жойидамаслигини кўрсатарди. Мусурмон баландроқ йўталса, у тағин қочиб қолишдан тоймасди. Буни сезиб турган Мусурмон, туғилган йиллари ёзилган бўлса ҳам,  уни авраш учун:

– Қачон туғилгансан, бўтам? – деб сўради.

– 1990 йилда! – деб жавоб берди у.

– Оилангда нечта киши бор?

– Онам, иккита опам ва мен – тўрт кишимиз!

Ғуломнинг жавобидан қониқмаган Мусурмон:

– Отанг-чи? – деб сўради.

– Отам чақалоқлигимда Русияга ишлагани кетиб, кейин қайтмаган!

– Пул жўнатиб турадими, ишқилиб?

Мусурмон ачингандай, овозини ўзгартирди.

– Йўқ, отамнинг ўлик-тириги маълум эмас!

Унинг илон каби авраётгани Ғуломни ийдирди.

– Ундай бўлса, сизларни ким боқади? Тўртта жон бўлсаларингиз?

– Иккита опам билан онам боқади. Мендан бошқа ҳамма ишлайди!

– Қаерда ишлайди улар?

– Қаҳвахонада идиш-тавоқ ювадилар!

– Ҳаммаларими ёки онангнинг ўзими?

– Ҳаммалари!

– Катта ойлик олишса керак-а?

– Еб-ичишимизга, кийинишимизга зўрға етади!

Жавобдан ҳафсаласи пир бўлган Мусурмон:

– Нима учун ўртоғингни телефонини ўғирладинг, лаънати? – деди қовоғини уйиб.

– Билмапман, ока, кечиринг! Иккинчи бунақанги иш қилмайман! – дедитаҳдиддан таҳликага тушган Ғулом.

– Онанг ва опаларинг ишларкан, сенга битта телефон сотиб олиб берсалар осмон узилиб ерга тушмасди-ку?

Ғуломнинг феъли айнаётганини кўрган Мусурмон тағин овозини бир парда туширди.

Далда олган Ғулом ўзига келиб:

– Туғилган кунингда олиб берамиз деган эдилар. Онамнинг қон босими тушиб,шифохонага ётди. Йиғилган пуллар шунга кетиб қолди, олиб беролмадилар! – деди.

– Кейин сен ўртоғингнинг телефонини ўғирладинг, тўғрими? – сўради Мусурмон.

– Жон ока, кечиринг! Қайтиб ўғирлик қилмайман! – дея Ғуломнинг тағин рангги ўзгариб, кўзлари ўйнай бошлади.

Боланинг кўнгил китобини ўқиган Мусурмон унинг орқасидагилардан пул унмаслигини тушунди. Энди унинг бўйнига очилмаган жиноятлардан беш-олтитасиниилиб юборишдан бошқа илож йўқ эди. У Фарҳодни уйғотаркан:

– Бу қанжиқ қуруқ экан! – деди. – Кетига тепсанг, бир мири тушмайди.

– Кетига тепсанг, бир мири тушмайдиган бўлса, белини сиққин, минг доллар “тап” этиб тушади, илиб оласан! – деди у бояги воқеага шама қилиб.

Мусурмон пишқириб кулиб юборди. Уни кўрган Фарҳоднинг ҳам уйқули кўзлари очилиб, қорнини ушлаб, роса шайтонлади. Талаба ҳам уларга қўшилиб, лабларини қисиб, тишларининг оқини кўрсатмасдан куларди. Унинг буришиб, қизариб кетаётганафтидан кулаётганини илғамаса, овозидан кулганини билиб бўлмасди.

Ғулом уясидан тушиб кетган полопондай, ҳеч нимага ақли етмай жовдирар, йиртиқ шимини белига босиб қанча чангалламасин, ярим бели очиқ эди. Иситиш мосламасига кишанланган Баҳром ақлга сиғмайдиган бу воқеа-ҳодсалар гувоҳига айланиб, ўзини тамоман унутганди. Вужудида мурданики сингари қон увишиб, қотиб қолганини ҳам пайқамаётганди.

Мусурмон кулавериб ёшланган кўзларини артаркан:

– Ёқимсиз нарсани эслатиб асабимни буздинг. Ичган ароғимнинг кайфи учди, палакат! – деди Фарҳодга. – Бор, Жаҳонгирга айт, яшириб қўйганини берсин. Отмасак, ишлар текис кетмаяпти.

– Мен ҳам шуни айтмоқчи бўлиб турувдим! – деди Фарҳод. – Негадир  бугунги ароқлар мияга тепмаяпти.

Орадан беш дақиқа ўтмасдан, Фарҳод боягидақа пакет кўтариб, хурсанд кириб келди. Бу сафар пакетда ароқ билан колбасадан ташқари нон билан саримсоқпиёз ҳам бор эди. Мусурмон бу гал ароқни учта пиёлага тенг бўлиб қуйди. Талаба ўзини тарозига солмасдан, ароқни бир кўтарганда сипқориб, пиёлани тескари қилганда,ундан хушомадни аямаган Мусурмон:

– Баракалла, шогирд, бошингни ишлатсанг кам бўлмайсан! – дея унинг елкасига қоқди.

Талаба қўлини кўксига қўйиб:

– Раҳмат, устоз, раҳмат! – деди.

Мулозаматдан фахрланиш туйғуларини туйган Мусурмон, бағри кенг отадай,талабага:

– Қуруқ ноннинг ўзини кавшайверма, колбаса билан қўшиб е, ол, уялма! – деди.

Чўккалаб ўтирганидан камондай букилиб қолган Баҳромнинг кўзларига Мусурмон бўриваччани овга ўргатаётган она бўрига ўхшаб кўринди. Икки қўли билан шимини ғижимлаб ўтирган Ғулом эса бўривачча чайнаган қуёнчага ўхшарди.

– Ҳеч нимаси йўқ экан! – деди Мусурмон Ғуломга еб қўйгудек боқиб. –Очилмасдан ётган беш-олти бош оғриқни қанжиқнинг бўйнига иламиз.

Ички ишлар бўлимларида сурункали қўлланиладиган бу усул улар тилида“тозалаш” дейиларди. Очилмасдан, осилиб қолган ишлар вақтида ёпиб ташланмаса,ходимлар назорат органлари босимига учрарди. Оқибатда бошлиқлар ўз қўл остидагиларга зуғум ўтказардилар. Умумий ишнинг олтмиш фоизини ташкил этадиган бундай ишларнинг тўқсон фоизи бу ишларга алоқаси йўқ кимсалар бўйнига илинарди. Иш кўламидан тезкор гуруҳлар ва терговчилардан бошлаб бошлиқларгача, прокурор ва судядан тортиб президентлик девонигача – барча бирдай манфаатдор бўларди. Ҳар бир раҳбарни ишнинг қай йўсинда тугатилиши эмас, ишнинг ўз вақтида ёпилганлиги қизиқтирарди. Мусурмон Фарҳодга уқтираётган нарса ҳам худди шуишнинг ўзи эди. Қилмаган жиноятини қилдим деб бўйнига олган Ғулом шу билан қийноқлардан қутуларди. У битта иш учун ҳам, қирқта иш учун ҳам бир хил муддатга қамаларди. Мабодо у сўзидан қайтса, уни даҳшатли қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазоси кутарди.

Кўп ичганидан қутурган Мусурмоннинг вақтихушлик қилгиси келдими ёки ақли-ҳушини бутунлай йўқотдими, Ғуломга бехосдан ташланиб, уни шифтга қаратиб отди. Бола шифтга урилиб, қайтиб полга “дўп” этиб тушди. Сўнгра ирғиб туриб, қулоғига қурт кирган жинни қўйдек турган жойида айлана бошлади. Шими билан турисиси учиб кетган бечоранинг ярим бели яланғоч эди. Талабанинг ҳам анча кўзи очилиб қолди чоғи, унинг жангари филмни томоша қилаётгандек завқ туяётгани порлаган нигоҳларидан сезилиб турарди.

Гир айланаётган Ғуломни яланғоч кўрган Мусурмон бояги ёқимсиз воқеани эслаб, ниманидир режалади, шекилли, у ҳам боланинг орқасидан айлана бошлади. Ғулом айланавериб-айланавериб, ахийри тўрт оёқлаб бешиктебратар каби турган жойида тебрананшни бошлаганда, Мусурмон унинг орқасига кўрсаткич бармоғини нуқаб:

– Бояги хушбўй ҳид шу тешикчадан таралганмиди? – деди Фарҳодга қараб.

Дарров эшикни ёпиб, курси қўйиб ўтириб олган Фарҳод:

– Билмасам! – деди. – Сен ҳидлаб кўрган эдинг-ку. Тағин ҳидлаб кўр-чи, ўшами ёки бу бошқасими?

– Ҳидлаб нима қилдим. …имни тиқиб, чиқариб сенга ҳидлатаман, қайсисилигиниўзинг ажратиб берасан! – деди ваҳшийлашаётган Мусурмон бутунлай қуюшқондан чиқиб.

Ароққа қўшиб ақлини ичган бу разил аслида ҳушёр пайтларида ҳам ҳайвондан баттар эди.

– Қўлингдан келармикан? – деди Фарҳод. – Тешик жуда ҳам торга ўхшаяти. Эплай олсанг, шартингга кўнардим аммо.

Фарҳоднинг шумлиги ҳам Мусурмоннинг разиллигидан ўтса ўтиб тушардики, ундан қолишмасди.

– Бўлди, шу ишни қилмаган ҳам номард, ҳидламаган ҳам номард. Лекин яна битта шартим бор! – деди у қўл телфонини Фарҳодга узатиб. – Мени тасвирга олиб турасан, сўнгра сен …имни ҳидлайсан, талаба тасвирга туширади.

Мусурмон росманасига шимини ечиб бешиктебратар каби тебранаётган Ғуломнинг орқасига ёпишди.

Ғулом:

– Она-а-а.., она-ажо-он! – дея девоналарча чинқирган эди, Мусурмон унингтомоғидан хиппа бўғди. Боланинг товуши кесилиб,  кўм-кўк бўлиб кўкариб қолди.

Айланиб тасвирга олаётган Фарҳод:

– Қўйвор, ўлдириб қўясан! – дегачгина у болани бўшатди.

Ғуломнинг кўзлари ола-кула бўлиб кетган, шўрлик зўрға нафас оларди.

Унинг карахтлигидан фойдаланмоқчи бўлган Мусурмон таранг тортганбойбилагини ушлаб, унинг орқасига тиркади. Воқеани тасвирга тушираётган Фарҳодкулавериб, ахири полга ўтириб қолди. Тетапоя бўлаётган талаба икки кафтинитиззаларига уриб, оғзини очмасдан, бошини лиқиллатганча товушсиз куларди.

Биринчи уриниши бекор кетган Мусурмон кафтига тупуриб, кўзлаган жойига сувагач, қайтадан нуқади. Жони чиқиб кетган Ғулом илон чаққан эчкидай чинқириб ортига қайрилди-да, унинг бойбилагидан чангаллаб олди. Бундай бўлишини кутмаган Мусурмон:

– Қўйвор, палакат! – деб унга тарсаки  туширган эди, нафи бўлмади.

Ҳушуни бутунлай йўқотган Ғуломнинг эси оғиб, жинни бўлаёзганидан, нима қилаётганини ўзи ҳам билмасди.

Мусурмоннинг жон ҳолатда чиранишини кўрган Фарҳод полда ағанаб, қорнини ушлаб куларди. Талаба эса ҳали ҳам курсида ўтириб олиб, тиззасига шапатилаётганди.

Ғуломнинг чангалидан қутулолмаётган Мусурмоннинг аҳволи тобора оғирлашиб борар, у қочишга қанча уринса, Ғулом унга шунча ёпишарди. Моякларига тирноқ ботган Мусурмон вой-войлашдан ор этиб, тишини тишига қанча қисмасин, барибир бўлмади.

– Фарҳо-од, бу қанжиқни тезро-оқ о-ол… Ўлди-ири-иб қўя-ади! – дея у бўкириб юборди.

Унинг жавранганини шу чоққача кўрмаган Фарҳод баттар шайтонлади.

Ундан нажот бўлавермагач, Мусурмон талабага қайрилиб:

– Ёрдам бермайсанми, ҳезалак? – деди йиғламсирагандек.

Ишончдан талабанинг боши осмонга етди. У сапчиб туриб, ажратмоқчи бўлганда,Ғулом Мусурмоннинг чотининг орасига бошини тиқиб олди.

– Палакатнинг икки оёғидан торт! – деди инқилллай бошлаган Мусурмон.

Талаба Ғуломнинг икки оёғидан шаҳд билан тортган эди, Мусурмон:

– Тортма, тортма, ўлдириб қўясан, ҳароми! – дея суюқоёқ хотинлардай ингранди.

Эсидан ажраган Ғуломнинг тирноқлари унинг моякларига чақиртиканак сингари ботиб бўлганди. Унинг ўзи хоҳлаганда ҳам, энди чангакдай қотиб қолган панжалари ёзилмасди.

Мусурмон оғриққа ортиқ дош беролмади.

– Она-а, она-ажо-он! – дея товуши ингичкалашиб, бўри оғзидаги улоқчадайжириллай бошлади.

Бу ингроқни эшитиб бирпас тиниб қолган Ғуломнинг ҳам онаси эсига тушди шекилли, у ҳам:

– Она-а, она-ажон! – дея унга жўр бўлди.

Мусурмон чинқиравериб, томоғи хириллаб, йиғлаб юборганда, Фарҳод ишнинг жиддий тус олганини англади. У Ғуломнинг белидан ушлаб, жаҳд билан тортган эди, ичидан бир нима узилиб кетгандай, Мусурмон:

– Тортма, тортма-а, ҳозир ўлиб қоламан! – дея уввос солди.

Ҳўкиздай бўкиришидан борҳо ваҳимага тушган Ғулом, унинг моякларига зулукдек ёпишгани етмагандек, ҳам ҳўллатиб, ҳам …чиб юборди. Хонани бадбўй ҳид босиб кетди. Жон аччиғида уввос солиб ағанаётган Мусурмоннинг бутун танаси нажосатгабулғанди.

Нималар содир бўлаётганини тушунмаётган талаба турган жойида симёғочдекқотиб қолди. Фарҳод хонадан чиқиб қочишини ҳам, қочмаслигини ҳам билолмасдан тўрт томонга алангларди.

Букилаверганидан ҳайкалдек қотиб қолган Баҳромнинг қайноқ кўз ёшлари юзларидан думалаб тушиб, қўлларидаги кишанларга тўкилди…

 Давоми бор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар