Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Конвертация очилса 1 доллар 10 минг сўм бўладими?

Конвертация очилса 1 доллар 10 минг сўм бўладими?
17 Haziran 2017 - 15:34 'да юкланди ва 3955 марта ўқилди.

Ўзбекистонда тез орада валюта айирбошлашни эркинлаштириш борасида ҳукумат доирасида гап-сўзлар ортидан унинг қандай бўлиши мумкинлиги борасида экспертлар фикр билдирмоқда.

Молиявий таҳлилчи Александр Давлетов Uz24.uz нашрига берган таҳлилида эркин сузиб юрувчи курс тарафдори сифатида конвертация очилса бир доллар 10500 сўмдан сотила бошлаши мумкинлигини тахмин қилган.

“Ҳозирда Президентда жуда юқори ишонч рейтинги бор, жамият исталган ўзгаришларни қабул қилади, сабаби ислоҳотларни истайди. Қўшимчасига Марказий банк янги раҳбариятида ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлиги бор, яъни, у ҳеч қандай шартлилик, келишувлар ва аввалги раҳбарият мажбуриятлари билан чекланмаган. Эркин конвертацияга ўтишнинг қандай аниқ сценарийси танланади, айтиш мушкул – бу ҳукумат томонидан қўйилган вазифалар ва ўтиш даври вақтида ҳаракатлардаги устувор жиҳатларга боғлиқ”, – дейди мутахассис.

Давлетов эркин сузиб юрувчи курс тарафдори сифатида, бошланишига “шок терапияси” усули қўлланилиши кераклигин айтади. Устувор вазифалар эса олтин-валюта захиралари ва ижобий савдо балансини сақлаб қолиш бўлиши керак. Яъни курсни ушлаб туришга бир цент ҳам сарфлаш керак эмас.

“Эркин тушиш жараёнига, сўм энг туби ёки қарама-қарши нуқтага етмагунича аралашиш керак эмас, у реал ижобий савдо балансини таъминлаб беради. Албатта, бундай сценарийда макроиқтисодий кўрсаткичлар жабр кўради: ЯИМ ўсиши секинлашади ёки ҳаттоки тўхтайди, инфляция ва ишсизлик даражаси икки сонли рақамга етади. Бироқ иқтисодиётни соғломлаштириш ва ортиқча нарсалардан тозалаш учун у бундан ўтиши керак”, деб ҳисоблайди у.

Мутахассис конвертация очилган тақдирда эркин бошланғич курс бир доллар учун 10 500 сўмдан, бозор иштирокчилари учун ҳеч қандай чекловларсиз очилиши кераклигини таъкидлайди. Бундай сценарийда валюта бозори хотиржам ҳолатга келади, сармоядорларнинг унга ишончи пайдо бўлади, кейинги ўзгаришлар учун янги пойдевор ташкил этилади.

Давлетов воқеалар ривожи у тахмин қилган ҳолда кетса 2017 йилнинг охирига бориб сўм курси аста-секинлик билан мустаҳкамланиши, эҳтимол, у бир доллар учун 7,500-8 000 сўм даражасида бўлиши ҳақида айтган.

Ўзбекистон айрим юқори мартабали расмийлар Ўзбекистонда валюта бозорини либераллаштириш кераклигини айта бошлашган.

Кузатувчилар ушбу ўзгаришлар шу йилдан қолмасдан амалга ошишини таъкидлашмоқда.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар