Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекча демократия нима?

Ўзбекча демократия нима?
18 Haziran 2017 - 11:26 'да юкланди ва 3819 марта ўқилди.

Мен Ўзбекча демократия нима эканлигига сира ҳам тушуна олмайман. Доим Демократияни нечта юзи борлигини аниқлайман деб, саноқдан адашиб кетаман.

Толерантлик, ҳур фикрлилик, сўз эркинлиги ва ҳоказо… шу сўзлар мен доим телевиденяда эшитавериб, ёд бўлиб кетган демократияни илдизи саналади.

Тор, калта, энкайса орқаси, эгилса олдини бир жойларигача кўриниб кетадиган аёлларга «эркинлик», деб қараган демократия, ҳижоб ўраган, очиқ жойларини ёпган аёлларга келганда ҳур фикрлиликни ҳам, шахс эркинлигини ҳам, дин эркинлигини ҳам унутиб қўяди.

Жамоат жойида ким ҳохласа ароқ, ким ҳохласа қимор ўйнашини оддий баҳолаган демократия, нимагадир, жамоат жойида намоз ўқишни «жамоат хавфсизлиги» учун таъқиқлайди.

Тунги клублар, стриптизний «залларга» ижобий қараган, ҳар кимнинг танлаш ҳуқуқи бор, деб ҳисоблаган демократия нимагадир, масжид ичидан айтилган гапларни «террор», деб баҳолайди.

Тунги клублар “маънавияти юксак” 18 ёшлик аёлларга тўлса, йигитлар тонггача кайф сафо қилса шахс эркинлиги, деб баҳолайди. Аммо масжидга 18 ёшлик йигит кирса бу «жамият аҳлоқий нормативларига тўғри келмайди», деган гапни рўкач қилади.

Давлат ишхоналарига фоҳишани, бесоқолни, калласида алиф ҳам йўқ девоналарни қабул қилган демократия, нимагадир ҳижоб ўраганни, соқол қўйганни қабул қила олмайди.

Демократия ҳар қандай одам билан тил топиша олади. Ҳар қандай одам бемалол яшайверади. Ҳар қандай фикрни қабул қилади. Фақатгина мусулмон, динига амал қилган, соқол қўйган, ҳижоб ўраган одамларгина босимда, қўрқувда яшайди.

Икки-учта Ўзбек тероррчилик қилганини аюҳаннос солади. Террорчи йигитларни ота онасини телевизорга олиб чиқиб сазойи қилади. Аммо ярим халқи мардикор, ўн минглаб аёл-қизлари фоҳиша лекин бу ишларга панжа ортидан қарайди.

Пораҳўрни, фоҳишани, ўғрини, ифлос одамларни ўз орасига сиғдирган демократик жамият мусулмонларни сиғдирмайди.

Президент минбардан туриб «иккинчи хотин олганларга никоҳ ўқиган домлаларга чора кўрилади» деса, бир минг икки юзта имом Аллоҳнинг ҳукмини бузаётган одамга чурқ эта олмайди. Ўз бурчи саналган динини химоя этмайди. Ўз ваколатидан фойдаланиб, «диний эркинлик бор», деган гапига амал қилиб, оғиз жуфтлай олмагани етмагандек, қарсак ҳам чалади.

Бу «двойной стандарт» номи демократия. Бу мунофиқлик, хиёнат номи демократия саналади.

Sayyid Islom

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар