Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Менинг жиноят ишимни кайтадан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш лозим

Менинг жиноят ишимни кайтадан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш лозим
18 Haziran 2017 - 12:51 'да юкланди ва 1276 марта ўқилди.

Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёевга

Муҳтарам Президент жаноблари!

Сизнинг судьяларга қарата айтган гапларингизни эшитар эканман, кўзимдан дув-дув ёш оқиб турди.

Бунга сабаб шуки, прокурор 1995 йил апрель ойида мендан Биринчи Президент номидан 30 млн. АҚШ доллари талаб қилди. Рад қилдим. Менга жиноят иши қўзғаб қамоққа олдилар.

Президент уларнинг ёлғонини фош қилди ва мени қамоқдан озод этди. Бунга ўша вақтда ИИВ вазири бўлган З. Алматов гувоҳ.

13.02.1998 йили мени яна қамоққа олдилар. Тергов қилмай, суд қилмай мени 19 йил қамоқда сақладилар. Бунга терговчи Татлимурадов ва судья Имомов гувоҳдир. Улардан хафа эмасман. Чунки улар айблов хулосасининг ва судь ҳукмининг ноқонуний эканлигини ихтиёрий равишда таъминлаб бердилар.

Қамоқдан 13.02.2017 да чиқдим. Ноқонуний равишда қамоқда 19 йил ўтирганимни апрел ойида 10-07 телефони орқали айтдим. Натижада “прокурорга туҳмат қилди” деган баҳона билан мени маъмурий жавобгарликка тортдилар.

Сиз Ўзбекистоннинг оддий халқи учун энг азиз ва энг қадрли инсонга айландингиз. Халқ Сизни юракдан қўллаб-қувватлайди, лекин амалда кўрсатолмайди. Бунинг сабабини “ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан” мақоли аниқ кўрсатиб турибди.

Сиз бошлаган ишларнинг самарасинин ошириш, уларга халқ диққатини жалб қилиш ва оммавий ишончни мустаҳкамлаш учун муайян иш намуна бўлиши керак.

Ана шундай иш менинг жиноят ишимдир. Уни кайтадан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш лозим. Шунда одамларнинг юрагидаги қўрқув камаяди ва улар Сизга мустаҳкам таянч бўлиб қолади. Қонун устиворлиги – сўзда эмас, балки амалда экани омма онгига етиб боради!

Ҳурмат ва эҳтиром ила ўз вақтида 10 мингдан ортиқ одамни иш билан таъминлаган Рустамбанк таъсисчиси

Рустамжон Турдиевич Усмонов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар