Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сен қоларсан қора кунда…

Сен қоларсан қора кунда…
21 Haziran 2017 - 8:00 'да юкланди ва 660 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Тутункаш

Ҳақ сенга сўз демас, ёлғон жаҳонда,
Этавер билганинг бунда, тутункаш!
Тарози қурилган ҳайҳот кунинда,
Жавобинг нимадир, анда, тутункаш!

Жафолар, ҳасратлар кўрар шум бошинг,
Эшакдек ҳанграйиб, судралар лошинг,
Тутунли қон қоплар хайру қуёшинг,
Жаҳаннам нишони сенда, тутункаш!

Малаклар майдонда тутиб, турарлар,
Тамуғ ўртасига элтиб, боғларлар,
Сийнангни оташда обдон доғларлар,
Сен қоларсан қора кунда, тутункаш!

Сирот кўпригида ўқларлар сени,
Зулматга қантариб, бекларлар сени,
Занжир, кунда билан сақларлар сени,
Азоб, ҳасратларга банда, тутункаш!

Андомингдан оғу, заҳар тўкарлар,
Суягингни бўғим-бўғим сўкарлар,
Ширин жонинг аждар бўлиб, чақарлар,
Заҳми чиқмас, қолар жонда, тутункаш!

Ҳар кимса фонийда қилди ёмонлик,
Ул ерда дод этиб, тилар омонлик,
Ғийбаткашга етар, чексиз забунлик,
Йўлдош бўлар ёвуз кунда тутункаш!

Махдумқули, дўзах сари бошларлар,
Илонлар сирт бериб, келиб тишларлар,
Элтарлар, жаҳаннам ичра ташларлар,
Ўртаниб, оҳ урар, анда тутункаш!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар