Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хабардан дарёлар, жунбушга келди…

Хабардан дарёлар, жунбушга келди…
27 Haziran 2017 - 8:00 'de eklendi ve 600 kez görüntülendi.

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Қўрқоқ ботир эртаги

Бераҳм дунёнинг совуқ тунида,
Шайтон васвасаси, дўзах кунида,
Оталар ўғилдан, қизлар онадан,
Хоҳлаб, хоҳламасдан кечган онида,
Ўлкага Озодлик карвони келди,
Мустақиллик – элнинг дармони келди.

Кимлар билди, буни, кимлар билмади,
Кимлар, қувнаб дилдан, кимлар кулмади.
Сулув келинчакка куёв тополмай,
Юртни кезди, руҳлар, бир дам тинмади.
Ҳар гўшада, қалблар, армона келди,
Лойиқ ёр тополмай, фармона келди.

Дедилар: Водариғ, ҳасад ўчмайди,
Турналар сузилиб, саф-саф учмайди.
Ўзлигин, танимай қолган бу элни,
Озодлик Ҳурлари, энди қучмайди.
Қабрида боболар, ларзона келди,
Чириган суяклар, қон-қона келди.

Элнинг ўзи топди, Чўтир бир куёв,
Илғор ғояларга тиш қайраган, ёв.
Элни эзар энди бу қўрқоқ ботир,
Ўғлонларнинг бошин, кесар беаёв.
Хабардан дарёлар, жунбушга келди,
Ҳайратдан тоғ-тошлар, ҳуш, тушга келди.

Ҳушига келмади, аммо бу миллат,
Юракка етганди, томирдан иллат.
Чимилдиққа солди, келинни чўтир,
Қўрқувдан тўкилди, бечора карахт.
Озодлик, Жаннатдан Қасрга келди,
Эркин ўғирлатди, Асрга келди.

Бераҳм дунёнинг совуқ тунида,
Шайтон васвасаси, авров кунида,
Гаровга олинди, Озодлик қуши,
Номи “Мустақиллик”, заҳқум емиши.
Тарихда янги бир замона келди,
Эзгу ишлар, бундан, ёмона келди.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER