Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тингланг, насиҳатим

Тингланг, насиҳатим
28 Haziran 2017 - 8:00 'да юкланди ва 487 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Тингланг, насиҳатим

Тингланг, насиҳатим, шудир йигитлар:
Ёмон хотин хуш йигитга қиш бўлар,
Тинчи йўқ йигитдан ҳаловат қочар,
Кундузги хаёли тунда туш бўлар.

Ёмон хотин иш буюрсанг, терс босар,
Эшик кезиб, тишсиз тозидай тўзар,
Дастурхонни гўё гиламдек ёзар,
Супра ёйса, олти ойлик иш бўлар.

Хотин олсанг, бўлсин юзи от юзли,
Товусқуш сиймоли, кўзи ҳаёли,
Момиласи тузгин, тили хуш сўзли,
Бўйла хотин кам йигитга дуч бўлар.

Отнинг оти бордир, бермаслар зарга,
Отнинг оти бордир, ҳайфдир эгарга,
Кўп отларни алишмаслар эшакка,
Чин бедовли йигит узоқ ёш бўлар.

Айтар Махдумқули: сўзим аъламдир,
Насиҳатим, эл-улусга илмдир,
Олғир шунқор, лочин овда маълумдир,
Қарға, ҳакка, сарча – бари қуш бўлар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар