Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Банди зиндон дўстларимни ўйлаб…

Банди зиндон дўстларимни ўйлаб…
29 Haziran 2017 - 10:41 'да юкланди ва 696 марта ўқилди.

1.

Тиконли симларга қадалган нигоҳ,
Тиконли симларга ўралган тақдир…
Ўйлар – оғир тугун. Оғриқли сўроқ.
Қадамлар товуши қоришиқ таҳқир.

2.

Қуёш ботаябди…”, ” Нима ишинг бор,
Унинг йўли бошқа, сеники – сеники бошқа…”
Шафақ нурларига илашиб ночор –
Тутқун хаёл урар бошини тошга.

3.

Залворли одимлар. Синиқ товушлар.
Кишанбанд эзгулик. Кишанбанд орзу.
Юрак зил тортади. Вужуд увушар…
“Тақдир шу. Ватан – шу. Эрксиз элинг Шу.”

4.

Туркистон, Туркистон, буюк ҳибсхона,
Ўз элин бағрида банд этган Ватан.
Орзудан бегона. Руҳдан бегона…
Мен – хаста жондирман. Сен – хаста бадан.

5.

Хаёлимни бўғар. Бўғзимни бўғар –
Тиконли симларга ўралган тақдир.
Фарёдим бағрингга қандайлар сиғар…
Сенсиз – мен сағирман. Менсиз сен – сағир.

6.

Тонгги йўқ тун бўлмас. Ноумид – шайтон.
Қалблар сирпинади. Тепади юрак.
Талпина – талпина ёғдулар томон –
Нигоҳлар ханжарга айланса керак!

Ёдгор Обид

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар