Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғарқ бўлиб дарёда оққан яхшидир…

Ғарқ бўлиб дарёда оққан яхшидир…
30 Haziran 2017 - 8:00 'да юкланди ва 627 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Олган яхшидир

Одам ўғли, бу дунёдан ўтгунча,
От қозониб, обрўй олган яхшидир,
Сарви дарахт соясинда ётгунча,
Бургут панжасида қолган яхшидир.

Бенамоз узатган сувдан ичманглар,
Исталмаган жойда оғиз очманглар,
Номард кўпригидан ҳаргиз кечманглар,
Ғарқ бўлиб дарёда оққан яхшидир.

Хатарни ҳуркитар моялар, нарлар,
Илмнинг қуввати мардона эрлар,
Ёлғончини Тангри душмани дерлар,
Аммо, жой еринда ёлғон яхшидир.

Махдумқули, деяр, сўзим тоғ ошмас,
Номард одам йўлдошига қарашмас,
Қайғули даврада кулмак ярашмас,
Тўю маъракада кулган яхшидир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар