Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йигитларнинг кетди лафзи, вафоси…

Йигитларнинг кетди лафзи, вафоси…
01 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 766 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Бошлади

Эрларда қолмади, ор билан номус,
Муллода тўғри сўз, ҳакимларда эс,
Тушовлаб, барчани минди бир иблис,
Аёллар кўчага чиқа бошлади.

Раҳбарлар сўзига амал қилмади,
Кимса қонунларни кўзга илмади,
Муфти савоб, гуноҳ ишни билмади,
Мусулмон масжиддан қоча бошлади.

Жаллобга айланди ғаддор замона,
Молу давлат боқди ўғри, ёмона,
Исломдан юз бурдик, қайси томона,
Дарёлар тескари оқа бошлади.

Қизларнинг йўқолди юздан ибоси,
Йигитларнинг кетди лафзи, вафоси,
Хотинларнинг ортиб, нафси ҳавоси,
Ётириб, эрларин боқа бошлади.

Ўзимизни санаб, Расул уммати,
Ошар кунда фасод ишнинг қиммати,
Шоҳларда қолмади ҳукми, ҳиммати,
Охиратни дўзах ёқа бошлади.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар