Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎФФнинг ВҚ конвертидаги жавоби

ЎФФнинг ВҚ конвертидаги жавоби
01 Temmuz 2017 - 11:11 'да юкланди ва 1425 марта ўқилди.

Кеча, 30 июнь куни, президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси (ВҚ)га юборган очиқ хатимизга жавоб келди. Эсингизда бўлса, Самвел Бабаянни ишдан олиш талаби битилган ушбу мактубни 80дан ортиқ киши имзолаган эди.

Виртуал Қабулхона конвертини очишим билан ЎФФнинг расмий мактуб бланкасига битилган жавоб мактуби чиқди. Уни ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаев имзолаган. 15 июнь куни ЎФФда Самвел Бабаян истеъфоси бўйича ўтказилган махсус йиғилиш ҳақида федерация расмий сайти тарқатган хабар кўчириб босилган.

Биз ниманинг ва кимнинг устидан шикоят қилган бўлсак, мактубимизга жавоб ёзишни айнан шу идора ва шу одамларга топширишибди.

Бу ҳолат Совет қизиқчиларидан бирининг машҳур бир чиқишини эсимга солиб юборди. Фуқаро ЖЭКнинг устидан аввал горкомга, кейин райкомга, иннан кейин обкомга, кейин эса КПСС сиёсий бюросига ва оҳирида БМТга шикоят қилади. Лекин ҳамма жойдан ҳар гал бир хил жавоб келади: Сизнинг горкомга (райкомга, обкомга, КПСС сиёсий бюросига, БМТГа) ёзган шикоят мактубингизга жавобан ЖЭК маъмурияти шуни маълум қилади-ки…”

Нима ҳам дердим?!

Яшасин фуқаро аризаларини кўриб чиқишнинг ва уларга жавоб беришнинг совет усуллари!

КПССга шон-шарафлар бўлсин!

Да здравствуют советские методы рассмотрения и ответа на письма граждан!

Слава КПСС!

Бобомурод АБДУЛЛА

01.07.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар