Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Иккинчи мўжиза

Иккинчи мўжиза
05 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 751 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 178
(давоми)

ИККИНЧИ МЎЖИЗА

Раддиш-Шамс, яъни, ботиб кетган қуёшни қайтармоқдур.

Бу воқеа шундоқ эрдиким, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар урушидан қайтишларида бутун аскар билан Саҳбў деган жойга келиб тушдилар. Шу ерда Ҳазрати Алининг тиззасига бош қўйиб ётиб, кўзлари уйқуга кетди.

Ҳазрати Али эрса аср намозини ўқимаган эди. Уйқулари бузилмасин деб қимирламай ўлтира берди. Бир вақтда Расулуллоҳ уйқудан уйғондилар, қарасалар кун ботмишдур.

— Аср намозини ўқидингми? — деб Ҳазрати Алидан сўрадилар.

— Ё Расулаллоҳ, уйқунгиз бузилмасин деб қимирламасдан ўлтирдим. Намоз вақти ўтди, ўқиёлмай қолдим, — деди.

Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Эй бор Худоё, агар Али сенинг хизматинг ва менинг хизматим учун ўлтирган бўлса, ботган қуёшни қайтарғил, намозини ўқиб олсин, — дедилар эрса, дарҳол лоп этиб кун чиқди. Ҳазрати Али намозини ўқиб бўлиши билан кун ботиб, қоронғулик босди.

Бундоғ ишларнинг бўлиши Худо қудратига қаралса ҳеч нарса эмасдур. Ой-кунларнинг чиқиши, ботиши Аллоҳ амри билан бўлур.

Ўн саккиз минг оламда анинг ҳукмидан ташқари қилчалик иш йўқдур. Ишондик, иймон келтирдик, эй раббим, иймонимизни мангулик қил. Омин!

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар