Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги 2 та ўтказиш пункти қайта очилди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги 2 та ўтказиш пункти қайта очилди
05 Temmuz 2017 - 11:46 'de eklendi ve 609 kez görüntülendi.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон –Қозоғистон чегарасида 2008 йилда ёпиб қўйилган чегара ўтказиш пунктлари қайта очилди. 

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараолди божхона органлари вакиллари учрашувида тўққиз йил илгари ёпиб қўйилган “Сирдарё” ва “Целинний” чегара ўтказиш пунктлари очилгани эълон қилинган .

Учрашувда томонлар “Казигурт”, “Қоплонбек” ва “Атамекен” чегара ўтказиш пунктларини кечаю кундуз ишлаш режимига ўтказиш ҳақида ҳам келишиб олишди. Бунга қадар бу пунктлар фақат кундузи ишларди.

15 май куни Ўзбекистон 11 йиллик танаффусдан сўнг Қозоғистон билан чегарадаги “Оқ олтин” ва “Малик” чегара ўтказиш пунктларини очгани хабар қилинган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER