Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

BBC ўзбек хизмати Ўзбекистонга қайтмоқда

BBC ўзбек хизмати Ўзбекистонга қайтмоқда
05 Temmuz 2017 - 14:51 'да юкланди ва 838 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, бош офиси Лондонда жойлашган BBC жаҳон хизматининг ўзбек шўъбаси 5 июль куни “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилди.

Шу муносабат билан BBC ўзбек хизмати Тошкентда очиш режаланаëтган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди.

Биз журналистларимиздан ишга ижодий ёндошув, янги-янги мавзуларни топиш, турли-туман одамлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб сафар қилишга ҳозирликни кутамиз.

Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ҳам етказади”¸ дейилади BBC ўзбек хизмати сайтида қўйилган хабарда.

Ҳозирча Британия корпорациясининг Ўзбекистон ичкарисида ўз фаолиятини қайта бошлашига оид бошқа тафсилотлар¸ хусусан¸ мухбирлик бюросининг қачон очилиши тафсилотлари эълон қилинмади.

2005 йил Андижон воқеалари ортидан BBC ва Озодлик радиоларининг мухбирлик бюролари ëпилиб¸ хориж радиоси мухбирлари ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида давом эттиришга мажбур бўлган эди.

Айрим кузатувчилар¸ BBCнинг Ўзбекистонга қайтиши Шавкат Мирзиëев ҳукуматининг мустақил ахборот воситалари ва сўз эркинлигига нисбатан сиëсати юмшай бошлагани ифодаси бўлишини тахмин қилмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар