Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хусусий нотариуслар 1 январдан ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин

Хусусий нотариуслар 1 январдан ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин
08 Temmuz 2017 - 14:09 'да юкланди ва 880 марта ўқилди.

Ўзбекистонда нодавлат нотариал идоралар ўз фаолиятини 2018 йилнинг 1 январидан қайтадан бошлаши мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар агенлиги хабар берган. 2010 йил май ойида Президент Ислом Каримов фармони билан хусусий нотариуслар фаолияти тўхтатилганди.

ЎзАнинг хабар беришича, “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан шу йилнинг 12-17 июнь кунлари кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган. Унда турли ҳудудлардан 1 минг 104 фуқаро иштирок этган.

“Сўровда иштирок этганлар нотариал идоралардаги ортиқча вақт ва маблағ йўқотишлар, ходимлар сонининг камлиги, нотариусларнинг муомала маданияти ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакаси пастлигини тизимдаги асосий муаммолар сифатида кўрсатган”, – дейилади хабарда.

Жамоатчилик фикри сўрови якунларига бағишланган матубот анжумани ташкиллаштирилган. Унда Адлия вазирлиги мутасаддилари ва нотариусдар журналистлар саволларига жавоб берган.

Анжуманда нотариуслар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилган.

“2018 йил 1 январдан бошлаб нодавлат нотариуслар фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда”, дейилади ЎзА хабарида.

Бундан ташқари амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг қарийб ярми турли ҳужжатларни тасдиқлаш билан боғлиқлиги инобатга олиниб, мажбурий тасдиқдан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини қисқартириш бўйича иш олиб борилаётгани ҳам билдирилган.

Ўзбекистонда хусусий наториал идоралар фаолияти 2010 йилнинг 15 майидан бошлаб ўша вақти Президент бўлган Ислом Каримов фармони билан тўхтатилган эди.

Ўзбекистон президентининг бундай қарорга келишига хусусий нотариал идораларининг қонунга зид ҳужжатларни тасдиқлаши ҳоллари кўпайгани сабаб бўлгани маълум қилинганди.

Хусусий нотариуслар қонунларни бузишган ҳамда ғаразли мақсадни кўзлаб ўзларининг хизмат ваколатларини суистеъмол қилгани аниқланган, дейилади фармонда.

Бироқ хусусмий нотариал идораларнинг чекланиши ортидан ўзбекистонликлар ушбу соҳада қийинчииликларга дуч кела бошлашди.

Давлат нотариал идоралари ходимларининг муомаласи, коридорлардаги узундан узун навбат ва хизмат учун асосланмаган нарх қўйиш ҳолатлари аҳолининг норозилигига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда янги Президент келганидан сўнг бу каби норозиликлар маҳаллий босма ва интернетдаги нашрларда эътибор қаратила бошланди.

Аввалига Адлия вазирлиги ушбу ҳолатларга кўз юмушга ва муаммо “айрим нопок нотариуслар”га тегишли эканлигини айтиш билан чекланди.

Бироқ танқидлар кети узилвермагач ушбу муаммога мутассаддилар жиддий ёндашишга мажбур бўлишди.

Кузатувчиларга кўра, хусусий нотариал идораларнинг қайтиши уларни тақиқлаш қарори нотўғри бўлганини ҳукумат тан олганидан дарак беради.

Бундан ташқари нотариал идора томонидан тасдиқланадиган ҳужжатлар сонининг камайтирилиши борасидаги чоралар ҳам ушбу соҳада муаммоларни камайтиришга қаратилган жиддий қадам сифатида баҳоланиши мумкин.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар