Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Алвидо, Жаслиқ!”- Ўзбекистон қамоқхонасидаги даҳшатлар китоб бўлди

“Алвидо, Жаслиқ!”- Ўзбекистон қамоқхонасидаги даҳшатлар китоб бўлди
10 Temmuz 2017 - 16:12 'да юкланди ва 1390 марта ўқилди.

18 йил умрини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон тутқунликдаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ёзиб тугатган. Муҳаммад Бекжон билан суҳбатни You Tube каналимизда тингланг.
 
Таниқли шоир ва марҳум Ислом Каримовнинг сиёсий рақиби Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлган Муҳаммад Бекжон шу йил февралида озодликка чиқарилганди.
У 1999 йилда Тошкент портлашларида айбланиб, Киевда ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
 
Ўша йилнинг кузида Тошкентда ўтган маҳкамада Бекжон ва бошқа айбланувчилар ўзларига қўйилган айбларни рад этишган ва қийноққа солинганликларини айтганлар.
Ўзбекистон маҳкамалари Муҳаммад Бекжонга чиқарилган 11 йиллик дастлабки маҳкама ҳукмини узайтириб келганлар.
 
Франциядаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Муҳаммад Бекжонни “дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист” деб атаган.
 
Ҳозирда Хоразмдаги уйида яшаётган 63 ёшли Бекжон ўзининг озодликка чиқарилишини Ўзбекистондаги ҳокимият ўзгариши билан боғлайди.
 
“Каримов ҳаёт бўлганида ҳали ҳам қамоқда ўтирган бўлардим”, – дейди мухолифатдаги “Эрк” партиясининг фаоли.
 
Би-би-си билан суҳбатда Муҳаммад Бекжон Президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар пировардида мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларнинг озод ва реабилитация қилинишига олиб келади, деб умид қилаётганини билдирди.
Муҳаммад Бекжоннинг “Алвидо, “Жаслиқ!” деб номланган биринчи китобидан боблар билан келаётган кунларда BBCUZBEK.COMда танишишингиз мумкин.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар