Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тўртинчи мўжиза

Тўртинчи мўжиза
11 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 574 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 180
(давоми)

ТЎРТИНЧИ МЎЖИЗА

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка кўчаларининг бирида келаётиб Рукона деган бир кишига йўлиқиб қолдилар. Бу эрса Қурайш йигитлари ичида энг атоқлик баҳодирлардан эди. Уни кўриб:

— Эй Рукона, Худодан қўрқ. Мен Аллоҳнинг пайғамбаридурман, иймон келтириб, мусулмон бўлғил, — дедилар.

Анда ул:

— Эй Муҳаммад, Пайғамбарлигингга бир аломат кўрсатур бўлсанг иймон келтирур эдим. Далил, ҳужжатсиз қандай мусулмон бўлурман? — деди.

Расулуллоҳ:

— Агар аломат кўрсатсам мусулмон бўлурмисан? — деб сўрадилар.

Рукона:

— Албатта, мусулмон бўлурман, — деди.

Йироқдан кўриниб турган бир туп дарахтга қараб:

— Аллоҳ изни билан олдимга келгил, — дедилар.

Шундоғ дейишлари билан, у дарахт турган жойида тенг ёрилиб, икки ажради. Ярмиси шул турган жойида қолди. Қолган ярми ерни ёрганича Расулуллоҳга келиб салом берди. Муни кўргач, ҳайрон қолиб айтдиким:

— Эй Муҳаммад, энг улуғ иш кўрсатдинг, бунга буюргил, яна ўз жойига борсин, — деди.

— Агар буюрсам, ўз жойига бориб қўшилса, иймон келтирурмисан? — дедилар.

— Албатта, иймон келтирурман, — деб ваъда берди.

Расулуллоҳ буюрдилар эрса, Худо қудрати билан бу ярми бориб, у олдинги ярмига ёпишиб, илгаригидек бўлди.

Шундоғ улуғ қудратни кўриб туриб, яна иймон келтирмади.

Расулуллоҳнинг дарахтлардан кўрсатган мўжизалари эрса, беш-олти жойда бўлганлигини мўтабар ҳадис китобларида баён қилурлар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар