Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АҚШ Жалиловни Гулан билан учраштирди

АҚШ Жалиловни Гулан билан учраштирди
14 Temmuz 2017 - 6:37 'да юкланди ва 1406 марта ўқилди.

Қирғизистон Кўлка ҳукумати аъзоси Дилмурод Ювашев Туркиянинг Янги Бирлик (YeniBirlik) газетасига берган интервюсида, Америка Қўшма Штатларининг Қирғизистон президенти Атамбаевнинг яқин одамларидан бири бўлган Чубак Жалиловни Фатҳуллоҳ Гулан билан учраштирганини таъкидлади.

Қирғизистон Кўлка ҳукумати, FETÖ (Фатҳуллоҳ Гулан террор ташкилоти) нинг Қирғизистон ҳукуматининг дастаги билан эркин ҳаракат қилишини аввалдан таъкидлаб келар эди. Кўлка ҳукумат аъзоларидан бири Дилмурод Ювашев, Туркиянинг фақатгина Яқин Шарқда эмас, Ўрта Осиёда ҳам ўзига қарши ташкил қилинган бир куч бирлиги билан (АҚШ, FETÖ, Саудия Арабистони ва Қирғизистон) юзма-юз келганини айтар экан, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг FETÖ билан ҳамкорликда эканлигини ва энг яқин одамларидан бири бўлган Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак Жалиловнинг яқин кунларда Американинг таклифи билан Фатҳуллоҳ Гулан билан учрашишга борганини билдирди.

Чубак Жалилов ким? Қирғизистонда қандай ўринга эга?

Жалилов Қирғизистонда катта таъсирга эгадир. Диндор бўлиш билан бир қаторда Қирғизистоннинг диндор қисмининг кўп сонли тингловчиларини ўз таъсири остига олган. Президент Атамбаевнинг одам бўлган Чубак Жалилов, июл ойининг бошида АҚШнинг Огайо штатига расмий таклиф билан 10 кунлик семинарга нутқ сўзлаш учун таклиф қилинди. У ерда Фатҳуллоҳ Гулан билан учрашди.

Авваллари Америкага қаршилиги билан танилган эди. Аммо бир онда Америка Жалиловга Фатҳуллоҳ Гулан билан учрашиши учун виза берди. Яъни бу виза сиёсий мақсадда берилди. Симпозиум баҳонасида Гулан билан учрашув ташкил қилинди. Бу учрашувнинг барчага маълум бўлишидан чўчимасдан сурат билан ҳам қайд қилдилар. Бу сурат рус матбуотида ҳам тарқалди.

Яъни Қирғизистонда ташкил қилинган Кўлка ҳукуматнинг гумон ва таҳминлари тўғри чиқди. Агар Жалиловнинг Саудия Арабистонининг ҳам яқин алоқадаги одамларидан эканлиги диққатга олинса бу FETÖ, АҚШ ва Саудия Арабистонининг бирликда ҳаракат қилаётганликларини билдиради.

Жалиловнинг Арабистон билан қандай алоқаси бор?

Жалилов узоқ йиллар Саудия Арабистонида эди. Таълимни ўша ерда олди ва узоқ йиллар сиёсий фаолият юритди. Арабистонлик сиёсатчилар билан ораси жуда яхши.

Жалиловнинг Қирғизистонда Гуланни яхши қиёфада кўрсатиш учун ҳаракат қилганини айтдингиз. Нималар қилди бунинг учун?

Жалилов Қирғизистон халқига Фатҳуллоҳ Гуланнинг буюк бир дин олими эканлигини ва унинг ўрнак олиниши керак бўлган бир дин лидери эканлигини сингдирмоқда. Ҳатто ижтимоий тармоқда ҳам шу мақсадда фаолият олиб бормоқда.

Сўнгида рус матбуотига ҳам тарқаган Жалиловнинг Facebook ҳисобидан қилган бир пойлашими бор. Бу изоҳида шундай сўзлар бор: “Фатҳуллоҳ террорчи эмас, Фатҳуллоҳга “террорчи” дейиш бизнинг президентимизга (Атамбаевга) террорчи дейиш маъносида келади. Чунки президентимиз очиқчасига Фатҳуллоҳни кўллаб-қувватлайди”.

Бошқа томондан Жалиловнинг июл ойида бир зумда Гуланчи бўлиши, Гулан билан суратга тушиб, унга бундай ҳумду санолар айтиши ва 15 июл давлат тўнтарилишига уруниш ҳафтасида буларни эълон қилишида бир маъно бор. Шу онга қадар Қирғизистонни FETÖ дан тозалашга уриниб келган Қирғизистон Кўлка ҳукуматининг ҳакаратларига Туркия Жумҳурияти ҳукумати ёрдам бермади. Туркияни бунга ҳар доим чорлаймиз. Келинг Қирғизистонни қуритган FETÖ ни ва Туркиянинг ва бизнинг душманимиз бўлган террор ташкилоти PKK (Курдистон ишчи партияси) дан биргаликда тозалайлик. Икки давлат, бир миллат бўлиш вақти келди.

Туркиянинг “YeniBirlik” газетаси муҳбири Само Сезен (Sema SEZEN)
Манба: YeniBirlik

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар