Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бешинчи мўжиза

Бешинчи мўжиза
14 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 885 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 181
(давоми)

БЕШИНЧИ МЎЖИЗА

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилур:

«Бир куни аъробийлардан бир киши Расулуллоҳ қошларига келди ва:

— Эй Муҳаммад, Аллоҳ мени бутун инсонларга Пайғамбар қилди, деб айтур эмишсан. Бул сўзнинг ростлигини қайдан билурмиз? — деб сўради.

Анда Расулуллоҳ:

— Агар хурмо дарахтидан бир шоҳини чақирсам, олдимга келса, иймон келтирурмисан? — дедилар.

— Албатта, иймон келтирурман, — деди.

Расулуллоҳ уни чақирдилар эрса, шоҳ узилиб ерга тушди. Eр устида сакраб-сакраб Расулуллоҳ олдиларига келди.

— Ўз ўрнингга қайтгил! — дедилар.

Яна қайтиб бориб илгаригидек бўлди. Аъробий ҳам дарҳол иймон келтирди».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар