Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Олтинчи мўжиза

Олтинчи мўжиза
17 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 538 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 182
(давоми)

ОЛТИНЧИ МЎЖИЗА

Ҳазрати Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилур:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли Маккани динга очиқ даъват қилдилар эрса, ёш-яланг, ақлсиз бир неча кишилар Расулуллоҳга ҳужум қилишиб, баъзи бир адабсизлар отган тош-кесаклардан муборак баданлари яраланди.

Бу ишдан қайғуланиб маъюслик билан ўлтирган эдилар, шул чоғда Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом ҳозир бўлдилар. Расулуллоҳни хафаликда кўриб, ҳол сўрадилар.

Ақлсизларнинг қилган ишларини айтдилар.

Анда Жаброил алайҳиссалом:

— Эй Муҳаммад, ғамингизни кетказгудек бир каромат кўргузайму? — деб айтди.

— Албатта кўргазинг, — дедилар Расулуллоҳ.

Сой ичида йироқдан кўриниб турган бир дарахтни кўрсатиб:

— Шуни чақиринг, — дедилар.

Чақирдилар эрса, олдиларига келди.

— Айтинг, ўз жойига қайтсин.

Айтдилар эрса, қайтиб бориб, ўз жойига турди. Буни кўргач Расулуллоҳ:

— Энди мени ёлғончи десалар ҳам парвойим йўқ,— дедилар».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар