Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гап уқмасга тенг бўлма

Гап уқмасга тенг бўлма
17 Temmuz 2017 - 9:00 'да юкланди ва 587 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Гап уқмасга тенг бўлма

Гап уқмасга тенг айласанг ўзингни,
Дард этади, сўзи ўтар жонингдан,
Йироқ бўлма қадринг билган қардошдан,
Ҳар иш бўлса, келар, кирар ёнингдан.

Ғазабни бос, қувонтирма шайтонни,
Нафсга уйиб, унутмагин Раҳмонни,
Олса ақлинг яхши билан ёмонни,
Ҳар бир сўзга тўлиб-тошма, қонингдан.

Сабринг бўлса, Субҳон етар додингга,
Жаҳл ҳаром ақли кескир одамга,
Олма ёмон сўзни ҳаргиз оғзингга,
Тикон бўлиб туртиб кирар тўнингдан.

Неки содир бўлса, Ҳақнинг ишидир,
Анга тан бермаган – аҳмоқ кишидир,
Ёмон сўздан авло илон нишидир,
Сўкинч заҳри осон чиқмас ичингдан.

Махдумқули, ёлғончидир бу жаҳон,
Мастда ақл бўлмас, худбинда иймон,
Жойин топса, чумоли ҳам зўр душман,
Арслон бўл, қўл кўтарма шонингдан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар