Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркистонликлар қўзғолони ҳақида

Туркистонликлар қўзғолони ҳақида
23 Temmuz 2017 - 16:15 'да юкланди ва 967 марта ўқилди.

Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин этилади.

Асли Тошкентда бошланган воқеа Ўзбекистонда Жиззах, Қозоғистон ва Қирғизистонда Еттисув, Тожикистонда эса Хўжанд воқеаси сифатида акс этган.

1916 йилги исён чоғида ярим миллион халқ қириб ташланган, 30 минг рус аскари пулемёт ва замбараклардан ўқ отган, Россия минтақадаги қўшинлари сонини кўпайтирган ва кўчиб келган славян аҳолисига қуроллар тарқатган эди.

Европада биринчи жаҳон уруши авжига чиққан давр, Россияга жонли замбарак еми сифатида мардикорлар зарур эди ва 28 июн куни Оқпошшонинг бу ҳақдаги фармони Тошкентга етиб келади.

Ўзгалар урушида қатнашишдан бош тортган халқ ичидаги норозилик июл ойига бориб оммавий кўзғолонга айланади ва у шафқатсизларча бостирилади. Август охирига бориб Туркистонда фавқуллода холат жорий этилади.

Бу қонли воқеалар ҳақида чор империяси даврида гапириш тақиқланган эди. Бироқ Совет даврига келиб 32-йили ўзбек кинорежиссери Сулаймон Хўжаев бу ҳақда бир филм олди ва айни воқеаларни миллий озодлик ҳаракати сифатида талқин этди.

Бироқ, Сулаймон Хўжаев 34-йили қамоққа олинди. Унинг «Тонг олдидан» филми эса НКВД томонидан йўқ қилинди. 1937 йили эса у «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.

Бугун қуллик бўйича дунё миқёсида олдинги маррани эгаллаган Ўзбекистонда одамлар пахтага ва Россияга мардикорга чиқишда давом этаркан, қулликка қарши исён ҳақидаги фильм муаллифи каби, халқ қирғин қилинган кун ҳам эсланмайди.

Қудрат Бобожон

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар