Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Гулнора Каримова Тоштурмага ўтказилди

Усмон Ҳақназаров: Гулнора Каримова Тоштурмага ўтказилди
25 Temmuz 2017 - 16:18 'да юкланди ва 3251 марта ўқилди.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2017 йил 20 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Тергов изоляторига (халқ тилида – Тоштурмага) ўтказилди. Ноқоннуний пулларни қонунийлаштириш ва бошқа молиявий жиноятларда гумонланаётган Гулнора Каримовага қарши жиноий иш қўзғатилди. Шундай қилиб…

Тошкент Швейцария прокуратурасига: Гугушага қарши жиноий иш керакми? – Мана, марҳамат!

Ушбу жиноий иш Швейцария Бош прокуратураси вакилларининг эътирозларига жавобан қўзғатилди. Маълум-ки, шу йил Тошкентга келиб, Гулнора Каримовани сўроқ қилган швейцариялик прокурорлар Гугушани Швейцарияга экстрадиция қилишни талаб қила бошлашди.  Расмий Тошкентнинг: “Гулнора бизда икки йилдан бери уй қамоғида сақланмоқда”, – деган иддаоларини хорижлик терговчилар қабул қилишмаётган эди. Ўшанда швейцариялик прокурорлар: “Гулнора Каримова уй қамоғида ноқонуний тарзда сақланмоқда. Чунки ўзбек ҳукумати унга қарши ҳеч қандай расмий жиноий иш қўзғатмаган”, – дейишган эди.

Шу сабабдан Гулноранинг онаси Татьяна Каримова ва Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов марҳум президентнинг тўнғич қизини Европа суди жазосидан, унинг пулларини эса мусодарадан қутқариш мақсадида Гулнора Каримовага қарши уюштирилган таъқибга расмий тус беришга қарор қилишди.

Ҳали тасдиқланмаган баъзи маълумотларга кўра, Гулнора еврожазодан, унинг пуллари эса евромусодарадан қутқариб қолинса, Татьяна, Гулнора ва Лола Каримовалар қутқариладиган пулларнинг ярмини Рустам Иноятовнинг оиласига тегишли бизнес-тузилмалар ҳисобига ўтказиб беришлари керак бўлади. Татьяна ва Лола Каримовалар Иноятовнинг ушбу ультиматумига ўз розилигини бериб бўлишган. Энди Гулнора Каримованинг ўзини кўндириш қолди. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Татьяна Каримова ва Рустам Иноятовнинг розилиги билан Гулнора Каримованинг уй қамоғидан Тоштурмага ўтказилиши “Таня ҳола” ва “раис” Гугуша ишида ҳали ҳам бош ролларда эканлигидан далолат беради. Шунингдек Гугуша ва унинг пулларини қутқариш баҳонасида пул “ишлаш”га қарор қилган ўзбек махсус хизматлари раҳбарининг очкўзлиги ҳам кишини хайратлантиради.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
25.07.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Ўхшаш хабарлар