Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Маҳкама

Маҳкама
29 Temmuz 2017 - 6:00 'да юкланди ва 2487 марта ўқилди.

МАҲКАМА

«УЮШГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ»

1999 йил июли.

Мени Тоштурманинг тергов бўлимига чақиришди ва шу ердаги маҳбусларни вақтинчалик кутиб туришлари учун мўлжалланган камералардан бирига киритишди.

Бир соатлар вақт ўтиб, камерага Ички ишлар вазирлиги катта терговчиси капитан Илҳом Турғунов укам Рашид Бекжонни келтирди. Рашид билан дийдорлашиб олганимиздан сўнг, мен Илҳомдан:

– Нега шу пайтгача укам билан учраштирмадинглар? –деб сўрадим.

– Муҳаммад ака, тўғри тушунинг, қандай қилиб учраштираман? Менда сизларни учраштиришга ҳуқуқ берилмаган-ку, ахир. Мана, бугун “дело”ни келтирдим, ҳаммангиз (гуруҳдаги олти кишини назарда тутади) бир хонада ўтириб танишиб чиқасизлар. “Дело” олти томдан иборат, ўзаро гаплашиб, маслаҳатлашиб ўтирасизлар. Сизларга ҳеч ким халақит бермайди.

– Илҳом, айт-чи, умрингда ҳеч бировга яхшилик қилганмисан? Ҳозир сен ҳеч қандай гуноҳимиз йўқлигини билатуриб шундай оғир айбни бизнинг гарданимизга юклаяпсан. Худодан қўрқмайсанми?

– Муҳаммад ака, гуноҳингиз йўқлигини биламан, тан оламан, лекин юқорининг буйруғи шу. Мен қўлимдан келган яхшиликни қилдим, бошқасига иложим йўқ.

– Э-ҳа! Яхшилик қилдим де? Нима яхшилик экан у? Билмай қолганимиз чатоқ бўлибди ўша яхшилигингни. Қани, эшитайлик ўша яхшилик ҳақда!

– Мана, Рашид ака айтсин…

– Илҳом, мен сендан қилган яхшилигингни айтиб бер, деяпман.

– Қилган яхшилигим – “дело”дан терроризмни (ЖКнинг 155-моддасини назарда тутади) олиб ташладим. Қолган статьялар ерунда. Худо хоҳласа, олти ойга қолмай чиқиб кетасизлар, Муҳаммад ака!

– Шуми бизга қилган яхшилигинг? Ўзинг биласанми нималар деяётганингни? Нима, бизга юкланган бошқа айбларга иқрорлик билдиришимиз керак экан-да, шундайми?!

– Муҳаммад ака, айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб.

– Ким ўша юқоринг? Каримовми?

Менинг сўнгги саволимга терговчи Илҳом бош ирғайди. Мен терговчига:

– Ҳе, ўша Каримовинг…

– Муҳаммад ака, мени ҳам сўкинг, майли мен розиман…

– Сен ҳам…

Бу пайт камерага кириб келган хабарчи сабаб, “суҳбат”имиз узилди. Хабарчи ҳужжатлар хонага келтирилганини айтди. Бизни “дело” билан таништиришга олиб чиқиб кетишди.

Август ойи бошида мени яна ИИВ ертўласига олиб келишди. Эртасига тонгда гуруҳимизни зековозга чиқариб, Янгийўл шаҳри мелиса бўлимига олиб боришди ва камераларга тарқатишди. Бу камераларда бор-йўғи бир соатча вақт бўлганимиздан сўнг гуруҳимизни Янгийўл туман суди биносига олиб боришди ва тўғридан-тўғри суд залига олиб чиқишди. Суд залига кўчада кутиб турган одамлар ҳам кириб келишди. Бу одамлар ичида Михаил Арзиновдан[1] бошқаси бизга нотаниш эди.

Залга суд ҳайъти кириб келди. Ҳали суд раиси ўз жойига ўтириб улгурмасдан, Михаил Арзинов суд раисини саволлар билан кўмиб ташлади:

‒ Жаноб раис! Сизга бир-нечта саволим бор эди, рухсатингиз билан уларни ўқиб эшиттирсам: Нима сабабдан айбланувчиларнинг қариндош-уруғлари бугунги суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинмаган? Нима сабабдан бу суд мажлиси яширин ва фавқулодда тарзда ўтказилмоқда? Ёки бу ёпиқ судми? Бир қизиқиб кўринг-чи, жаноб раис, айбланувчилар нимада айбланаётганларини билишадими, йўқми?..

Суд раиси ўрнидан туриб:

‒ Нима гап? Ҳалигача сизларга айблов хулосаси берилмадими? – дея сўради.

Ҳаммамиз суд мажлиси бугунга белгиланганини ҳозир эшитаётганимизни айтдик.

Раис гўё худди шу жавобни кутиб тургандек, “бунақаси кетмас”лигини айтиб, суд куни номаълум муддатга кечиктирилишини маълум қилди ва бизни яна орқага ‒ ИИВга олиб кетишади. ИИВда бизни яна 14 кун давомида ушлаб ўтиришди.

17 август куни эрта тонгда гуруҳимизни камералардан чиқаришди, бироқ нима учун чиқаришаётганини айтишмади. Бу сафар ҳам биз суд бўлиши ҳақида конвойларнинг ўзаро гапларидан билиб олдик.

1999 йил 17 август.

Бу куни Чилонзорда жойлашган Тошкент вилоят суди биносида бизнинг гуруҳимиз судлови бошланди.

Конвойларнинг каттаси бизни ИИВ ертўласида бирма-бир тинтув қилиб чиқди. Сўнгра ИИВ ҳовлисида кутиб турган зековозга чиқаришди. Ҳаммамиз зековозга жойлашганимиздан сўнг машина ўрнидан қўзғолди. ИИВ ҳовлисидан ташқарига чиққанимизда “саф”га яна бир нечта машина қўшилди.

Орқа ва олдиндаги машиналар сиреналарини ёқди.

Ҳар икки-уч дақиқада бизни қўриқлаб кетаётган конвойларнинг каттаси рация орқали: “Фалон жойдамиз, ҳаммаси жойида!”; “Фалон бурилишдан ўтдик, ҳаммаси яхши!” деб хабар бериб борар эди.

Машиналар суд биноси ҳовлисига кириб, бизни пастга туширишганида, бизни яна икки машина солдат ва битта БТР кузатиб келгани маълум бўлади.

Ҳовлида солдат ва мелиса ходимларидан ташқари, бир тўда фуқаро кийимидагиларни ҳам кўрдик.

Ҳарбийлар бизнинг кишанланган қўлларимизни орқага қайиришиб, бўйинларимизни пастга босишиб, иккинчи қаватдаги суд залига олиб киришди ва “обезянка”га киришда қўлларимиздаги кишанларни ечишди.

Суд мажлиси залига саноқли одамлар киритилган эди. Хонанинг ярмини бизни қўриқлаётган ҳарбийлар эгаллаб олган, қолган жойлар деярли бўш эди.

Қариндошларимиздан биттадангина одам киритилганини кўриб, адвокатимиз Ҳамид Зайниддиновга бошқа қариндош-уруғларимизни ҳам суд мажлисига киритишини талаб қилишини сўрадик. Агарда суд раиси бу талабимизни бажаришдан бош тортса, биз ўз норозилигимизни билдиришимизни айтдик.

Ҳамид ака бизнинг талабимиз масаласида суд раисига мурожаат этди. Бироқ суд раиси бу талабимизни инкор этади.

Шунда адвокат Ҳамид Зайниддинов суд раисига, суд мажлиси очиқ бўлади деб эълон қилинган эди-ку, деб эслатди. Лекин раис ўз билганидан қолмай, шу ердагилардан бошқа ҳеч ким киритилмайди, деди.

Биз Ҳамид акадан қалам-қоғоз беришини илтимос қилдик ва ундан бу нарсаларни олиб Америка, Англия, Олмония ва Франсия раҳбарлари номига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги ва бу ердаги ҳақсизликларга, диктаторлик режимига муносабат билдиришларини сўраб мурожаатнома-ҳужжат ёздик. Ҳужжат тагига ҳаммамиз имзо қўйиб, Ҳамид акага топширдик.

Адвокатимиздан бу мурожаат матнини ташқарида турган журналистларга ўқиб эшиттиришини илтимос қилдик.

Суд мажлиси биринчи кунининг биринчи ярми шундай тортишувларга бой тарзда ўтди.

Гуруҳимизнинг жипслиги ва қатъияти бошида оёқ тираб туриб олган суд раисини қариндош-уруғларимизнинг қолганларини ҳам суд залига киритишга мажбур қилди. Пастдан то иккинчи қаватдаги суд залигача бизнинг қўлларимизни орқага қайириб, бошимизни ерга букиб, “югур-югур”гилатиб келтирган ҳарбийларнинг ҳам бизга нисбатан муомаласини ўзгартирди. Яъни улар ҳам бизга хайрхоҳлик билдира бошлашди.

Танаффус пайтида бизни биринчи қаватдаги камераларга тарқатишди.

Мен тушган камерада тошкентлик икки йигит ўтирган эди. Улар «Ҳизбут таҳрир»дан эканликларини, судлари иккинчи қаватдаги заллардан бирида ўтаётганини айтишди.

Ўз навбатида мендан ҳам қайси оқимга мансублигимни сўрашди. Мен уларга ЭРК партиясидан эканимни айтдим.

Шунда йигитлардан бўйи узуни:

– Ҳа, биламан сизларнинг партиянгизни. Катталаринг анави демократ Муҳаммад Солиҳ-ку. Между прочим, яқинда у Россиянинг ТВ-6 каналидан чиқиб Елцинга ёлворганини кўрдим.

– Йўғ-э, – дедим мен. – Нима деб ёлворибди?

– “Ўзбекистонга раҳбарликни менга олиб беринг, кейин сиз нима десангиз шу бўлади”, деди.

– Қачон айтган экан ундай деб, анча бўлдими?

– Мана, яқинда. Ҳали икки ҳафта ҳам бўлгани йўқ.

– Ўз қулоғинг билан эшитдинг, ўз кўзинг билан кўрдинг-а шундай деб гапирганини?

– Албатта-да! Нима, бировнинг кўзи билан, бировнинг қулоғи билан эшитишим керакмиди?

– Сенинг исминг ким, йигитча?

– Йигитчамас. Заҳарханда қилмай гапиринг.

– Майли, заҳарханда қилмайман, исминг ким эди?

– Меники Ботир, братишканики Шуҳрат, ‒ деди у бўйи калтароқ йигитга ишора қилиб.

– Хўш, Ботирвой, қачон қамалгансан? Анча бўлгандир?

Ҳисоблаб чиқиб:

‒ Икки ойу 19 кун, – деди у.

–Қаерда, Тоштурмада бўлдингларми?

Шуҳрат гапга аралашди:

‒ Йўқ, бизни “управада” сақлашди.

– Управада телевизор кўришга рухсат борми? Мен Тоштурмада тўрт ойдан ошиқ ўтирдим, лекин телевизори бор камера ҳақида эшитмадим.

– Управада телевизор тугул радио эшитиш катта проблема, ака. Управада фақат дубинкани кўрганмиз! ‒ деди Шуҳрат.

– Қани, энди айт-чи, Ботирвой! Сен ҳали Муҳаммад Солиҳни ТВ-6 каналида Елцинга ёлворганини бундан икки ҳафта олдин ўз кўзинг билан кўрганингни айтдинг, шундайми? Сенинг ҳизбут таҳрирингдагиларни ҳаммаси сенга ўхшаган бўҳтончими ёки уларнинг ичида битта сенми шундай?

Ботир сурбетларча, отдан тушса ҳам эгардан тушгиси йўқ эди:

– Тўғриси, ўзиб кўрмаганман, биродарлардан эшитганман. Бизникилар ёлғон гапирмайди, ҳақни гапиради, уларга ишонаман, шунинг учун ҳам смело ўзим кўргандай гапиряпман! Сизлар ҳокимият тепасига келсанглар, сизларга ҳам қарши бўламиз, сизларни ҳам ағдарамиз!

– Ў-ҳў, зўрсан-ку! Кимни ҳокимиятдан ағдаришга улгурдинг, Каримовними? Каримовни ағдарган бўлсанг, сени ким қамади?

– Ака, илтимос, бу кишига эътибор берманг, характери шунақа. Бўлмағур гапларни гапиради-да, бошқалар унинг учун жавоб беришга мажбур, ‒ деди Шуҳрат.

Энди баҳс Шуҳрат билан Ботир ўртасида бошланди.

Ботир:

– Шух, нима деяпсан ўзи? Қайси бўлмағур гапни гапирибман мен?

Шуҳрат:

– Биринчидан, сен ёлғон гапирдинг, ёлғонинг ошкор бўлганидан сўнг ўзингни асраш учун айбингни бошқаларга, шу жумладан менга ҳам ағдаряпсан. Сенга неча бор айтилди, ташла шу фантазёрлигингни деб. Сен яна ўз билганингдан қолмаяпсан. Қара лекин, охири чатоқ бўлади шу кетишингда!

Ботир:

– Нима деб ёлғон гапирибман мен, Шух?

Шуҳрат:

– Сен шу қилиғинг билан ҳамма ҳизбчиларни шарманда қиляпсан, Ботир. Ўзинг кўрмаган, ишонмаган нарса тўғрисида валдирашни бас қил! Ҳали суддаям “э” йўқ, “бе” йўқ, права качат қиляпсан. Қисиб ўтирмайсанми сенга сўз бергунича!

Ботир:

– Ҳой Шух! Тил экан деб эрк бераверма, ёмон бўлади!

Шуҳрат:

– Вот-вот! Тилим бор деб ҳар балони валдирайвермаслик керак. Жуда тўғри айтдинг, ёмон бўлади. Қис, короче, тушундингми!

Ботир иштонини ҳўллаб қўйган бола мисол жимиб қолди. Ёнида ўтирган Шуҳрат ўрнидан туриб менинг ёнимга ўтирди ва:

– Ака, айбга йўйманг энди. Бунга ўзимиз тушунтириб қўямиз. Беш-олти йил қамоқда ўтирса, ўзига келиб қолар. Узр, ака…

Танаффусдан сўнг суд мажлисида арзигулик гап бўлмади. Яъни гуруҳимиз аъзоларига ИИВ терговчиси қўйган айблов хулосасини суд раиси ўқиб эшиттирди ва шу билан кейинги мажлис куни эълон қилиниб, суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.

Бизни яна ИИВ ертўласига олиб келишди.

Суднинг иккинчи куни ҳаммамиз бизга юкланган айбларни тан олмадик. ИИВ ертўласидаги қийноқлар тўғрисида гапирдик. Суд мажлисига бизни тергов қилган ИИВ катта терговчиси капитан Илҳом Турғуновни гувоҳ сифатида чақиртириб олдик. Бизнинг бу ҳаракатларимиз суд ҳайъатига мутлақо таъсир қилмади.

Шундай қилиб, Тошкент вилоят суди раиси танаффусдан сўнг ҳукмни ўқиб эшиттирди.

Ҳукмга кўра судланувчилар:

1.Шарипов Неъмат. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. Ҳеч қайси партия ёки ҳаракат аъзоси бўлмаган. Қамалгунига қадар Украинанинг Киев шаҳри Троешина бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланган. Киев шаҳрида қўлга олинган.

 Тошкент вилоят суди томонидан қўйилган айблов:

“Тақиқланган “Эрк” газетасини Ўзбекистон ҳудудида тарқатган; Уюшган жиноий гуруҳга аъзо; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини куч ишлатиш йўли билан ағдармоқчи бўлган”лиги учун 8 (саккиз) йилга озодликдан маҳрум этилди.

2.Диёров Қобул. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. “Бирлик” халқ ҳаракати фаоли. Қамалгунига қадар Украинанинг Киев шаҳрида тижорат билан шуғулланган. Киев шаҳрида қўлга олинган.

Тошкент вилоят суди томонидан қўйилган айблов:

“Тақиқланган “Эрк” газетасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатган; Уюшган жиноий гуруҳга аъзо; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини куч ишлатиш йўли билан ағдармоқчи бўлган”лиги учун 10 (ўн) йилга озодликдан маҳрум этилди.

3.Бегжонов Рашид. Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. ЭРК партияси фаоли. Тошкентга кўзини даволатишга борганида қўлга олинган.

Тошкент вилоят суди томонидан қўйилган айблов:

“Тақиқланган ЭРК партиясига аъзо бўлган; Чорвоқ ГРЭС ини портлатишни мўлжал қилган; Уюшган жиноий гуруҳга аъзо; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини куч ишлатиш йўли билан ағдармоқчи бўлган”лиги учун 12 (ўн икки) йилга озодликдан маҳрум этилди.

4.Маҳмудов Мамадали (Эврил Турон). Таниқли ёзувчи. Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. Маданият фонди раиси лавозимида ишлаган. Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси. Қамалгунига қадар Тошкент шаҳрида яшаган, Тошкентда қамоққа олинган.

Тошкент вилоят суди томонидан қўйилган айблов:

“Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов жонига суиқасд уюштиришни режалаштирганлиги; тақиқланган ЭРК партиясини қўллаб-қувватлаганлиги” учун 14 (ўн тўрт) йилга озодликдан маҳрум этилди.

5.Рўзимуродов Юсуф. Журналист. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. ЭРК партияси аъзоси. Қамалгунига қадар Украинанинг Киев шаҳрида тижорат билан шуғулланган. Киев шаҳрида қўлга олинган.

Тошкент вилоят суди томонидан қўйилган айблов:

“Тақиқланган ЭРК партиясига аъзолиги; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини куч ишлатиш йўли билан ағдармоқчи бўлганлиги; Президент Каримовни ОАВ ларда ҳақорат қилганлиги; Уюшган жиноий гуруҳга аъзолиги” учун 15 (ўн беш) йилга озодликдан маҳрум этилди.

6.Муҳаммад Бегжонов. Менга қўйилган айб ҳам гуруҳимиздагилар билан деярли бир хил. Тайинланган жазо муддати – 15 (ўн беш) йил.

ЭТАП. ҚИЗИЛТЕПА ЗОНАСИ

Суддан кейин Тоштурмада яна уч ой ётишимизга тўғри келди. Ёзган шикоятларимизга жавоб кутдик.

Ниҳоят, мени 1999 йил 9 декабрда куни Қизилтепага этап[2] қилишди. 15 кунлик карантиндан сўнг зонага чиқдик.

Тоштурмада ўтирганимизда “Зонага чиқсангизлар, у ерда шароитлар яхши, ишга чиқасизлар, тоза ҳаво, кунлар ўтганини билмай қоласизлар”, дейишарди. Зонага келиб бу гаплар қуруқ сафсата эканлигига амин бўлдик. Қизилтепадаги зонада олтмиш кишига мўлжалланган баракда юздан ортиқ киши яшар экан.

Тунда, ухлашга рухсат текканидан сўнг баракда юрадиган жой бўлмайди. Жой етишмаслиги сабаб ўтиш жойларини ҳам маҳбуслар ишғол этишган. Ярим тунда ҳожатга чиқиш зарурати туғилса, полда ётганлар устидан ҳатлаб ўтишингизга тўғри келади.

Худо кўрсатмасин, беҳосдан оёғингиз биронта одамнинг юзига тегиб кетиб уйғонса борми, ур-тўполон бошланиши тайин. Қизилтепада бор-йўғи тўрт ой бўлиб, тўрт марта шундай тўполоннинг гувоҳи бўлганман.

Қизилтепа зонасининг диққатни тортадиган яна бир жойи ‒ бу ерда битламаган одамни топиш амримаҳол эди. Ишониш қийин, лекин барак деворларида ҳам битлар ўрмалаб юрганини ўз кўзим билан кўрганман.

Бу зонанинг ишлаб чиқариш ҳудудидаги шароитни ҳам яхши деб бўлмайди. Ғишт ишлаб чиқариш заводи уч сменада, бетиним равишда ишлайди. Ҳар бир смена 10.000 дона ғишт ишлаб чиқариши керак.

Зонанинг яшаш ҳудудида ҳам, ишлаб чиқариш ҳудудида ҳам овқат сифати ўта паст, ҳатто яроқсиз.

Овқатга туз, ёғ солинмайди. Ошхонада ишлайдиганлар ёғни баракма-барак юриб пуллайдилар. Пули борларга гуруч, картошка, гўштни ҳам пуллашади.

Пулсизлар ошхонада тайёрланган баланда билан кун кечиришга мажбур.

Лекин бу зонанинг бошқаларидан афзаллик томони ҳам бор эди: яқинларингиз учрашувга келганида нима олиб келса ва у қанча бўлса ҳам, ичкарига олиб киришга рухсат бор эди.

Шунинг учун ҳам бу зона “зелёный” дейиларди.

***

Мурод ака (Мурод Жўраев) билан карантиндан чиққан кунимнинг эртасига учрашганмиз. У ўша пайтда ғишт заводида вагонларга ғишт ортиш бригадасига жавобгар эди. Ғишт заводнинг бир бурчагида ўзига эни бир ярим, узунлиги уч метр келадиган капа қилиб олган эди. Ёнида укаси Шавкат ҳам шу бригадада машиналарга ғишт ортувчи бўлиб ишларди.

Заводда ишлаганимда, тушлик пайтида мени капасига чақириб меҳмон қилиб турарди. Гап сиёсат тўғрисида кетганда, ўзимиз йўл қўйган хатоларни ҳам айтарди. Кимнинг олдида туришидан қатъий назар, Каримов тўғрисида ўзининг салбий фикрини очиқ-ойдин билдирар эди.

Бир куни капага чақирди.

‒ Аҳмаджон Одилов сиз билан кўришмоқчи. Ҳозир у санчастда, менга эрта ё индин олиб кел деган эди. Шунга қандай қарайсиз? Рози бўлсангиз, мен бугун кечқурун унинг олдига бориб айтаман, ‒ деди.

Мен розилик билдирдим.

Эртаси кечқурун Мурод ака билан санчастга бордик. У ерга кирганимизда менга: “Кутиб туринг, мен ҳозир”, деб ўзи қаергадир бориб келди ва “Кетдик” деди.

Қайсидир палатанинг эшигини қоқди. Ичкаридан “киринг” деган овоз эшитилди. Кирдик. Аҳмаджон Одилов келиб мен билан қучоқлашиб кўришди. “Ҳалиям бақувватман” дегандек белимни қучиб кўтариб кўрди ва оғирлигим бўйимга мос келмаслигини айтиб:

‒ Кўчада неча кило эдингиз? ‒ деб сўради.

Мен тўқсон, тўқсон бир кило бўлганимни айтдим. Аҳмаджон Одилов Мурод акага:

– Муроджон, мана 500 сўм, ушланг. Эртагаёқ ўзингиз ошхонага бориб Муҳаммаджонни диетага ёздирасиз. Шунча гавда билан эллик кило чиқмайди-ку! Ноинсофлар, ярамаслар!..

Мен Одиловга:

– Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун бораман. Овқатни баракдаги газўчоқда ўзимиз пиширяпмиз. Яқиндагина уйдагилар келишди, пул ҳам, егулик ҳам етарли, – дейман.

– Ундай бўлса, пулни ўзингиз олинг, гўшт, у-бу сотиб оласиз, – деб Мурод акага бермоқчи бўлган 500 сўмини менинг қўлимга тутқазди.

Мурод ака ҳам:

‒ Олинг, олинг, Муҳаммад, қўлини қайтарманг! ‒ деди…

Мурод ака билан Аҳмаджон Одилов ўзаро суҳбат билан машғул бўлишди. Мен палатани кўздан кечира бошладим.

Катта палатада иккита каравот, уларнинг тагида саккиз-тўққизта катта-катта сумка. Бурчакда катта музлатгич, устида бир пачка пул…

Аҳмаджон ака Мурод ака билан суҳбатни тугатиб, мендан:

– Раисимиз ҳам сиз каби новчами, бақувватми? – деб сўради.

– Акам мендан новчароқ, бақувватроқ, – дедим.

– Тоҳир, Жумабойлардан дарак борми? Улар билан алоқа қилиб турармикан?

Мен Мурод акага қарайман, Мурод ака менга. Одилов бизга қарата:

– Шубҳага борманглар. Иккисиям менинг йигитларим. “Адолат”ни (“Адолат” жамиятини назарда тутади. ‒ М.Б.) бирга қурганмиз, ишончли йигитлар. Раис билан алоқа қилармиканлар? – деб қайта сўради.

– Акам билан 1998 йил ёзида кўришганмиз, шунгача алоқаси йўқ эди. Шундан кейин ҳам бўлмаган бўлса керак, чунки Акам Германияда яшаётган эди…

Ташқарига чиққанимизда Мурод акага дейман:

– Бу одамнинг  саволларини қаранг. Тўғриси, бу киши менда шубҳа уйғотди. Сиз қандай фикрдасиз?

– Мен ҳам шундай фикрга келдим. Бераётган саволлари ғалати туюлди…

Орадан уч кун ўтиб, Одилов яна чақирганида мен бормадим. Ғишт заводда Мурод акага бу ҳақда гапирган эдим, тўғри қилибсиз, мен ҳам у билан айтишиб қолдим, бўлмағур одам экан, агар яна чақирса борманг, деб маслаҳат берди.

Уларнинг нима ҳақда тортишиб қолишгани сабабини сўраб ўтирмадим.

 

ЖАСЛИҚ

«КОНЦЕНТРАЦИОН» ЛАГЕРИ

“Ассалому алайкум, дорнинг оғочи!
Рауф Парфи

2000 йил.22.04. УЯ 64/48. ҚИЗИЛТЕПА.

Эрталаб соат олтида зонада уйқудан уйғотилдик.

Кийиниб улгурмасимдан олдимга ҳарбий сержант келди.

‒ Сиз Бегжоновмисиз? ‒ деб сўради.

‒ Ҳа, мен Бегжоновман, тинчликми?

‒ Юринг, сизни ДПНК[3] чақиряпти.

Сержант мени ДПНК хонасига эмас, изоляторга бошлаб борди. Ҳайрон бўлдим.

– ДПНК чақиряпти деган эдингиз, нимага изоляторга келдик? – деган саволимга сержант:

– ДПНК шу ерда, изоляторда, – деб жавоб қилди.

Изолятор навбатчилари хонасига кирдик. Колония бошлиғи навбатчи ёрдамчиси мени келтирган сержантга ва хонадаги бошқа ходимларга ташқарига чиқиб туришларини айтди. Менга стулни кўрсатиб, “ўтиринг” деди ва қўлидаги қалин “дело”ни очиб, сўзлай бошлади:

– Сиз Муҳаммад Солиҳнинг укасимисиз?

– Ҳа, укасиман.

– Туғишган укасимисиз?

– Туғишган укасиман.

– Ҳозир қаерда акангиз? Қайси давлатда?

– Билмадим. Балки Европада, балки Америка, балки Осиёдадир?

– Мен акангизнинг мухлиси бўлганман. Кўпгина шеърларини ёд олганман. Замонавий шоирлардан унга тенглашадиган шоирни билмайман. Афсуски, сиёсатга ўтиб кетди…

– Ўртоқ майор, қўрқмайсизми бировга “гуллаб” қўйишимдан?

– Биринчидан, нимага қўрқишим керак? Нима, давлатга қарши бирон гап айтдимми ёки Каримовни ҳақорат қилдимми? Иккинчидан, мен ўзим ёқтирган шоир ҳақида гапиришга ҳақлиман, буни ҳеч ким инкор қилишга ҳаққи йўқ. Тўғрисини айтганда, сиёсат бобида ҳам Солиҳ ака Каримовдан анча юқори поғонада туради, чунки у киши ўзбек халқининг дардини бунга қараганда (Каримовни назарда тутади) минг марта яхши тушунади. Учинчидан, сиздан чақимчи чиқишига ишонмайман, буни юзингиз айтиб турибди… Сиз, яхшиси, менга ака тўғрисида кўпроқ гапириб беринг. Қўрқманг, мен ҳам чақимчилик одатидан йироқман, ундайлардан ҳазар қиламан…

Орага чўккан жимликни яна майор бузди:

– Солиҳ ака бола-чақасини ҳам олиб кетганми?

– Ҳа, оиласи билан бирга кетишган. Ўртоқ майор, нимага бу ерга чақиртирдингиз, сабабини билсам бўладими?

– Сизни ҳозир бошқа зонага олиб боришади. Сабаби менга қоронғи. Бошлиқ буюради, биз фақат унинг буйруғини бажарамиз. Сабабини ҳам фақат бошлиқ билади. Табиийки, унга ҳам юқоридан буйруқ келади ва ҳоказо.

– Бошқа зонага кетсам, баракда қолган буюмларимни олиб келсам бўладими?

– Ҳозир аниқлайман. Сизларда омборхона соат нечада очилади? Саккиздами?

– Ҳа, эрталабки текширувдан сўнг.

– Ҳозир… ҳозир аниқлаймиз, – деди майор ва рацияда ким биландир менинг буюмларим тўғрисида гаплашди.

Омборчини топиб, Бегжоновнинг сумкасини бу ерга олиб кел, деб буйруқ берди. Лекин орадан 15-20 дақиқа ўтса ҳам менинг нарсаларимдан дарак бўлавермади.

Бу орада мени зона ташқарисида турган зековозга чиқаришди. Буюмларимдан келавермагач, машина ортиқ кутмади ‒ йўлга тушди…

2000.22.04. УЯ 64/46. НАВОИЙ.

Зековоз тушликка яқин Навоийдаги 46-чи зонага кириб келди. Мени тўғри олиб бориб зона изоляторига жойлаштиришди.

Изоляторга кирганимга 10 дақиқа вақт ўтмай, колония бошлиғи ҳузурига олиб боришди.

‒ Ичкари кирганингда доклад қил! ‒ деб ўргатишди.

Бошлиқ хонасининг эшигини тақиллатишган эди, ичкаридан рухсат тегди шекилли, мени хонага киргизиб, ўзлари эшик орқасида қолишди.

Катта хона тўрида ёши мен қатори подполковник ўтирар эди. Мен доклад қилиб улгурмасимдан, ўзини таништиришга тушди:

– Мен шу зонанинг бошлиғи бўламан. Исми-фамилиям Азиз Мардонович Бозоров. Келинг, ўтиринг, – дея ўтиришга таклиф қилди.

Ҳол-аҳвол сўради. Қизилтепадаги шароитлар ҳақида қизиқди.

Мен унга Қизилтепадаги зона тўғрисидаги таассуротларимни айтиб бердим. Гапим сўнгида нима учун бу зонага олиб келишгани сабаби билан қизиқдим.

– Мен ҳам аниғини билмайман. Менга Тошкентдан қўнғироқ қилишиб, сизни Қизилтепадан бу ерга олиб келишни буюришди. Балки Тошкентга кетарсиз. Балки… Ҳозирча сиз изоляторда бўлиб турасиз. Анавиларга айтаман, у ерда ҳамма шароитни яратиб беришади. Менга бошқа саволингиз йўқми?

– Азиз Бозорович, тўғрисини айтаверинг, қаерга юборишмоқчи? Тошкентгалигига, гапнинг тўғриси, ишонмайман. Жаслиққами?

Мардонов бир сесканиб тушди ва:

‒ Буни сизга ким айтди? – деб сўради.

Мен ҳеч ким айтмагани, ички сезгим билан пайқаётганимни айтдим.

– Мен аниқ билмайман, аммо ўша ёққа юборишлари ҳам мумкин. Буни мен айтмадим, сиз эшитмадингиз. Қаерда бўлсангиз ҳам, соғ-омон бўлинг. Ташқарида турган ҳарбий олдимга кирсин, айтинг. Майли, рухсат сизга, – деб ўрнидан турди.

Мен подполковник Мардонов билан хайрлашиб, даҳлизда кутиб турган ҳарбийга бошлиқ кутаётганини айтдим.

Ҳарбий бошлиқ олдидан чиққач, изоляторга кетдик. Изолятордаги навбатчи маҳбус омборхонадан қалин тўшак келтириб, нара[4] устига тўшаб берди. Камерани тозалади Полини артди.

У менга ажратилган “люкс” камерани тозалагунча, мен изолятор даҳлизида ҳарбий билан гурунглашиб турар эдим.

Тушлик пайтида мен жойлашган камерага нон, емак ва бир кружка қайноқ сув келтиришди. Изолятордаги бу “шоҳона” ҳаёт бор-йўғи бир-неча соат давом этди ва 23-апрел соат тунги 01:00 ларда мени этапга тортишди.

КПП[5]га келтириб, деворга қаратиб ўтирғизиб қўйишди. Орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, КППга яна бир маҳбусни олиб келишди. Бу маҳбус эски қадрдоним, гуруҳдошим (подельник), ёзувчи Мамадали Маҳмуд эди!

Устозни орадан саккиз ой ўтиб энди кўраётган эдим, шунинг учун бўлса керак, “Устоз, мен ҳам шу ердаман!” деб бақиргим келади, аммо қалбимда жўш урган бу ҳисдан тийилишга мажбурман.

Устознинг буюмларини тинтувдан ўтказишаётган пайт у ҳам мен томонга қаради. Биз бош ирғаб ҳол-аҳвол сўрашган бўлдик.

Мамадали аканинг буюмларини тинтув қилиб бўлиб, бизни ташқарига чиқаришди. Олдин Устозни зековознинг бир бўлимига, кейин мени бошқа бўлимига жойлаштиришди.

Конвойлар ҳам машинага чиқиб олгач, йўлга тушдик. Зонадан бир оз узоқлашганимиздан сўнг мен баланд овозда:

– Ассалому алайкум, Устоз! Яхшимисиз?!– деб бақирдим.

– Ваалайкум ассалом! Муҳаммаджон, қалайсиз, ўзингиз яхшими?!

Конвойлардан бири:

‒ Ҳўв, гаплашмай ўтиринглар! ‒ деб танбеҳ берди.

Мамадали ака конвойга нималарнидир гапирди, тушунтирди. Шундан сўнг конвойлар бизнинг гаплашишимизга эътибор бермай қўйишди.

– Муҳаммаджон, қайси зонада эдингиз?

– Қизилтепада! Кеча олиб келишган эди.

– Этап қаерга эканини айтишмадими?

– Йўқ, айтишмади. Ўзингиз қаерга деб ўйлайсиз?

– Менимча, Тошкентга! Ишимизни қайта кўриб чиқмоқчи, шекилли! Сиз нима деб ўйлайсиз, Муҳаммаджон?

– Билмадим, Устоз! Вокзалга борайлик-чи, маълум бўлар.

Устозга бор гапни айтай дедим-у, бу фикримдан қайтдим.

Йигирма дақиқа, ўн дақиқа бўлса ҳам яхши кайфиятда бўлгани яхши, деб ўйлаб аслида қаерга кетаётганимиз ҳақда чурқ этмадим.

– Ишонаверинг, Муҳаммаджон, Тошкентга кетяпмиз, Тошкентга!

– Айтганингиз келсин, Устоз! Айтганингиз келсин…

Машина Навоий шаҳри темирйўл вокзалига кириб келди. Радиокарнайдан вокзал дикторининг ўрисчада: “Будьте осторожны, по первому пути прибывает скорый поезд №… Ташкент – Москва…” деган эълони янгради. Сўнгра бу эълон ўзбекчада ҳам қайтарилди. “…Тошкент – Москва…”

Мамадали аканинг овози жаранглади:

– Муҳаммаджон! Муҳаммаджон! Эшитдингизми, “Тошкент” деди! Тошкентга кетяпмиз!..

– Устоз, Тошкент ‒ Москва деяпти! Поезд Тошкентдан келяпти! – деб бақирдим мен.

Мамадали ака менинг гапимни тушундими-йўқми, билмайман. Лекин шуниси аниқки, поездга чиқишимиз биланоқ қаерга кетаётганимизни билди. Чунки биз чиққан вагон лиқ тўла, унинг устига вагондаги барча маҳбуслар диндор ва сиёсийлар эди.

Биз келгусида ўзининг ўта даҳшатли, инсонийлик тушунчасини мутлоқ инкор этувчи тузуми, режими билан дунёга машҳур бўлажак «ЖАСЛИҚ» номли лагерга кетаётган эдик.

Ҳали Тоштурмадалигимизда ҳарбийлар у зонада ўрнатилган режим ҳақида гапириб, унинг номи билан маҳбусларни қўрқитишар эди…

Эрта тонгда, соат 3:30 ларда поезд Жаслиқ посёлкасида тўхтади.

Вагондаги ҳамма маҳбусни иккита зековозга тиқишди. Машина бўлинмаларига (ҳар бўлинма ўн одамга мўлжалланган) йигирматадан одам жойлаштирдилар.

Нафас олишнинг имкони бўлмай қолди. Кимлардир ҳушидан кетган, кимлардир…

* * *

[1]    Михаил Арзинов – ўша пайтда Ўзбекистондаги норасмий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг фаоли.
[2]    Этап – маҳбус(лар)ни турмадан зонага, зонадан турмага ёки белгиланган манзилгача ҳарбий конвой(лар) назорати остида кузатиб бориш.
[3]    ДПНК – Дежурный помощник начальника колонии (Колония бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси.)
[4]    Нара – турма ва асосан изоляторлардаги йиғма (деворга йиғиб ташқаридан қулфланадиган) кароват.
[5]    КПП – контрольно-проверочный пункт (Назорат-текширувдан ўтиш жойи).

(давоми бор)

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube