Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тоғлар ернинг қозиғи…

Тоғлар ернинг қозиғи…
29 Temmuz 2017 - 8:00 'да юкланди ва 871 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Тоғ санар

Тоғлар ернинг қозиғи,
Тепа ўзин тоғ санар.
Қарға ўзин, булбул, дер,
Читтак ўзин зоғ санар.

Камтарин бўл, камол бор,
Манманликда завол бор,
Ҳар бошда бир хаёл бор,
Гул ўзини боғ санар.

Қуйруқсиз, қувватиндан,
Ақли йўқ сумбатиндан,
Хотинбоз суратиндан,
Таниб, ўзин, бек санар.

Нодонга юз бурманам,
Камина бир қулманам,
Сирка айтар: “Болманам”,
Нефт ўзини ёғ санар.

Хабар олсанг, бировдан,
Ўзин кам кўрмас девдан,
Ҳанги ёшда бедовдан
Эшак ўзин зўр санар.

Дард чекканлар дард билар,
Номард ўзин мард билар,
Тулки ўзин қурд[1] билар,
Бўрсиқ ўзин шер санар.

Махдумқули бир қулдир,
Қуллигига қойимдир,
Ахмоқ ўзин, оқил дер,
Тентак ўзин соғ санар.

[1] Бўри.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар