Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хулоса

Хулоса
01 Ağustos 2017 - 8:00 'да юкланди ва 854 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Хулоса

Ёвуз булутларни менсимай, нетмай,
Дайр денгизида, чайқалар рўё.
Чексиз вақт измида, ҳадсиз бўшлиқда,
Киприкдаги ёшдек, титрайди дунё.

Мангулик шаҳрига интилар одам,
Хаёл оғушида йўқсизлик аро.
Писта пўчоғидан ясалган кема,
Ишончли йўл олар, карвондек, зеро.

Аслида одамзод ўтириб, ерда,
Тонналаб, қоғозга қонунлар ёзар.
Бир-биридан хато қидириб, топиб,
Ўзи ҳукм ўқир, сўнг ўзи осар.

Фирқалар тузмоққа дастурлар тўқир,
Аламбалоларга бўлади аъзо.
Яхшиларга охир, пировардида,
Йўқ жойлардан ўйлаб, топилар жазо.

Аслида билмайди, йўқликлар аро,
Ўзининг йўқлигин, ул бахтиқаро.
Бир-бирига тузоқ қўяди, зимдан,
Бир-бирини зимдан, айлайди пора.

Кенгайиб, боради, қамоқхоналар,
Одам овловчилар – раҳбарлар ўзи.
Қийноқларнинг ҳар кун, турли-тумани,
Айтилмай, қўлланар, бошлиқлар сўзи.

Ёвуз булутларни менсимай, нетмай,
Дайр денгизида, чайқалар рўё.
Йўқсизлик ичида, йўқсизлик аро,
Йўқларнинг қўлида туби йўқ дунё.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар