Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир чашма суви-ла дарё бўлмас кенг…

Бир чашма суви-ла дарё бўлмас кенг…
02 Ağustos 2017 - 6:00 'да юкланди ва 782 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

   Ярашмас

Бир покиза бек ўғлига гаштагин
Сигир ётоғинда қилмак ярашмас.
Қўшин саронжомин, эл сариштасин,
Подачи ўғлига билмак ярашмас.

Агар хабар олсанг, гапнинг тагидан,
Тингласанг, деяйин, жон юрагимдан,
Орифлар ёнида дунё ишидан,
Оворалар айлаб, билмак ярашмас.

Яхшидан ёмон иш чиқса, бўлар танг,
Ақлу кўркни Аллоҳ бермагандир тенг,
Бир чашма суви-ла дарё бўлмас кенг,
Чашмага дарёдек, тошмак ярашмас.

Ҳар сўзим бир дурдир, қадрин билганга,
Дуо этмак, далолатдир ўлганга,
Учарда, қочарда қарға, қулунга,
Етти юз яшамай, ўлмак ярашмас.

Ҳар кимнинг не миқдор бўлса ихлоси,
Ул миқдор аччиқдир Ҳақнинг даргоҳи,
Бир ерда жам бўлса жаҳон дарёси,
Кўза дарё ошар, кўлмак ярашмас.

Ҳар кимга Ҳақ бермас, бахтни, омадни,
Мол борда дўст қозон, отлан, йўл тани,
Усмонли тахтина Ҳабаш султони,
Каъба масжидига қалмоқ ярашмас.

Махдумқули, куйди бағрим ўт бўлиб,
Келган кетар ёлғончидан мот бўлиб,
Ўзин билмай, ўйин этиб, шод бўлиб,
Қайғу кирган ерда, кулмак ярашмас.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар