Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркманбошининг бутун ҳайкалларини эритиб, ўзига 21 метрлик ҳайкал ясатди…

Туркманбошининг бутун ҳайкалларини эритиб, ўзига 21 метрлик ҳайкал ясатди…
03 Ağustos 2017 - 17:10 'да юкланди ва 1468 марта ўқилди.

“Мана бу экранда энг янги жанговор қуроллардан бирини қўлида тутиб турган ҳукумат раҳбари нишонни мўлжалга ола билиш иқтидорини намойиш қилди ва бу унинг ҳарбий тайёргарлик даражаси жуда юқори эканини кўрсатади”, дейилади Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов девони тарқатган баёнотда.

Давлат тарғиботига кўра, у ди-жейлик қилади, ўзи қўшиқ қилиб айтадиган шеърлар ёзади, баскетбол тўпини саватга усталик билан ташлайди. Энди туркман президентининг истеъдодлари қаторига пичоқ улоқтириш ва ўқ отишни ҳам бемалол қўшса бўлаверади.

Давлат назоратидаги Туркманистон телевидениеси автократ раҳбарнинг бир гуруҳ кишиларга пичоқ улоқтириш ва ўқ отиш қобилиятини намойиш қилаётган лавҳани намойиш этди.

Улар президентнинг қаҳрамонлик маҳоратини олқишлаш учун тинмай қарсақ чалиб туради.

Телелавҳа Бердимуҳамедов пойтахт Ашхобод жанубидаги ҳарбий бўлинмага бориб, “замонавий ҳарбий ускуна”ни кўрикдан ўтказган куни намойиш этилди.

“Мана бу экранда энг янги жанговор қуроллардан бирини қўлида тутиб турган ҳукумат раҳбари нишонни мўлжалга ола билиш иқтидорини намойиш қилди ва бу унинг ҳарбий тайёргарлик даражаси жуда юқори эканини кўрсатади”, дейилади Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов девони тарқатган баёнотда.

Туркманистон президентининг ўқ отиш машқлари ҳақидаги расмий хабарнинг тўлиқ нусхасини ўша заҳотиёқ топиб бўлмади. Бироқ мухолифатга тегишли chrono-tm.org вебсайти ўша телелавҳанинг “тарошланган” нусхасини ўз саҳифасига қўйди.

Унда давлат ихтиёридаги “Олтин Аср” телетармоғининг логотипи – расмий тамғаси бор.

Вебсайт телелавҳага Арнолд Шварценеггернинг 1985 йили экранларга чиққан “Коммондос” фильмидан парчалар монтаж қилади.

Унга Бердимуҳамедовнинг ўзини баҳодир қилиб кўрсатмоқчи бўлган имижини масхаралаш учун ваҳимали мусиқа қўшилади ва телелавҳа эфирга 1 август куни узатилганини айтилади.

Намойиш этилган асл кадрларда Туркманистон президенти ҳарбий кийимда ва қора кўзойнак тақиб олган ҳолатда тасвирланган.

Телелавҳада Бердимуҳамедов ҳужум милтиғи билан нишонга олиш машқини бажараётгани кўзга ташланади.

Ундан президент қоғоз нишонни аниқ урган-урмаганини билиб бўлмайди.

Аммо кейинги бўлакда у нишонларни кўздан кечираётгани ва нишон марказига теккан ўқ излари ва уни олқишлаётган томошабинлар кўрсатилади.

Сўнгра у тўппончани билан яна нишонларни аниқ уради ва қуроллар турган столдан ҳарбий пичоқни олиб, қўлдан-қўлга овуштиради ва қоғозга чизилган душманга қарата учта пичоқ улоқтиради.

Сўнгги пичоқ душманнинг бош кийимига бориб тегади.

Машқлар унинг пичоқларни нишондан суғуриб олиши билан якунланади.

Лавҳада Собиқ Совет республикасининг даштли адирларидаги ҳарбий машқларидан сўнг Бердимуҳамедовнинг қоғоз нишонга дастхат ёзиб бераётгани акс этади.

Собиқ тиш дўхтири табиий газ захиралари мўл бўлган мамлакатни 2006 йилдан бери бошқариб келади.

У ўзини туркманбоши – барча туркманларнинг отаси деб атаган президент Сапармурот Ниёзовнинг ўлимидан сўнг ушбу лавозимни эгаллаган эди.

Кузатувчилар ҳокимият идоралари 60 яшар Бердимуҳамедовнинг шахсига сиғиниши пайдо бўлишига сабабчи эканини айтади.

У ўзини “Арқадағ” – “суянган тоғ” деб атай бошлади.

Бердимуҳамедов ўтмишдошидан мерос қолган ёдгорилклар, жумладан, бутун мамлакат бўйлаб қўйиб ташланган кўплаб ҳайкалларини йўқ қилмоқда.

Аммо 2015 йилда Ашхобод шаҳрида унинг ўзига 21 метрлик мармар устига олтин қопланган ҳайкал қўйилди.

Давлат телевидениеси уни истеъдодли спортчи ва рассом, ўзи ёзган шеърларга мусиқа басталаб, қўшиқ куйлаётган хонанда сифатида тез-тез кўрсатиб туради.

Март ойида давлат назоратидаги телеканаллар бир қўшиқни машҳур хонанда ижросида намойиш қила бошлади.

Унда Бердимуҳамедовдай “қаҳрамонни туғиб берган” онаси улуғланади.

Апрель ойида эса ўша хонанданинг қўшиғи 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтадиган Осиёнинг ёпиқ бинолардаги ва ҳарбий яккакураш ўйинларининг расмий мадҳияси танловида ғолиб деб топилди.

Манба: “Озодлик” радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар