Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“У кун ҳеч кимнинг бир-бирига боқажак вақти бўлмайди”

“У кун ҳеч кимнинг бир-бирига боқажак вақти бўлмайди”
06 Ağustos 2017 - 6:00 'да юкланди ва 763 марта ўқилди.

ТАНБЕҲУЛ ҒОФИЛИЙН
АБУ-ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ

(11)
(давоми)

Сўнгра Оллоҳнинг амри билан 40 йил давомида осмондан ерга инсон манийсига ўхшаш бир сув ёғади. Бу ёғиш ҳар нарсанинг устида ўн икки тирсак бўйида юксалади. Оллоҳ бу ёғиш воситасида бутун борлиқни яшиллантиради. Сўнгра бутун жонзотлар тирилиб, аввалги ҳолига келтирилади.

Кейин Оллоҳу Таоло Исрофил ва Аршни ташиган малакларни тирилтиради. Сўнгра Исрофил Оллоҳнинг амри билан қўлига сурни олиб, оғзига олиб боради.

Кейин Оллоҳу Таолонинг “Жаброил ва Микоил тирилсин”, деган амрига биноан бу икки малак ҳам тирилади.

Бу орада Оллоҳу Таоло руҳларни чақириб, уларни сурнинг оғзига жойлаштиради. Исрофил эса, бу руҳларни янгидан тирилтирмоқ учун сурга пуфлайди. Руҳлар тирилиб, худди ари уяларидан тўзғиб, учган арилар каби, сур оғзидан чиқиб, дунёга ёйиладилар. Улар ўз жасадларини топиб, жасад танглайидаги тешикдан вужудга кирадилар. Ва жасадлар устидаги тупроқ ёрилиб, улар тирик чиқиб келадилар.

Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейди: “Устидаги тупроқ биринчи бўлиб ёриладиган киши мен бўламан”.

Бу мавзудаги бошқа бир ривоят эса шундай: Оллоҳу Таоло Жаброилни, Микоилни ва Исрофилни тирилтирганда улар Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қабри ёнига боришади. Уларнинг ёнларида бир улов (ҳайвон) билан жаннат либослари бўлади. Улар қабр бошига боришганида, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўртган тупроқ ёрилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Жаброилни кўриб, “Ё, Жаброил, бугун қайси кун?”, деб сўрайди.

Жаброил (а.с.) Пайғамбаримизга “Бугун Қиёмат кунидир. Ҳаққа куни ва Қория кунидир”, дея жавоб беради.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) Жаброилдан: “Жаноби Ҳак умматимни нима қилди?”, деб сўрайди.

Жаброил “Сенга мужда, зеро, қабри устидаги тупроқ илк ёрилган инсон сенсан”, деб жавоб беради.

Бир муддат сўнгра Оллоҳ Исрофилга амр беради ва Исрофил Сурга пуфлайди. Ўшанда бутун жонлилар қабрларида оёққа туриб, кута бошлайдилар.

Яна Абу Ҳурайрадан ривоят этилган воқеага қайтайлик.

Янгидан тирилтириш учун Сурга пуфланган пайтда, бутун инсонлар яланғоч ҳолда мозорларидан ташқарига чиқадилар.

Кейин ўша ерда тўпланиб, 70 йил кутадилар. Бу орада Оллоҳ Таоло улар билан ҳеч қизиқмайди ва ораларидаги даъволарга қарамайди (ҳакамлик қилмайди).

Бу кутиш пайтида кўзлари қуриб қолгунча йиғларлар. Кўз ёшлари тугаганда қон йиғлай бошлайдилар. Яна шу қадар терлайдиларки, вужудларидан чиққан тер қулоқларига қадар кўтарилади.

Бир муддат сўнгра Маҳшарга чақириладилар. Зотан, Оллоҳу Таоло бу мавзуда шундай дейди:

“Чақирганда чопар эканлар, кофирлар “бу оғир Кундир”, дерлар” (“Қамар” сураси, 8).

Инсонлар, жинлар ва бошқа жонзотлар Маҳшарда тўпланиб, кутар экан, осмонда даҳшатли бир гулдурос эшитилади. Бу шиддатли гулдурос бутун жонлиларни қўрқувга солади.

Кейин осмон ёрилади ва у ердан худди ердаги жонзотлар каби малаклар оломони ерга қўнади. Ва бошқа жонзотлар атрофида саф тортади.

Инсонлар бу малаклардан “Оллоҳнинг ҳисоблашма кунига оид амри ёнингиздами?”, деб сўрашади. Малаклар “йўқ, ҳали бу амрни олмадик”, деб жавоб беришади.

Кейин иккинчи қат кўкнинг малаклари ерга тушади. Сўнгра, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қат кўкларнинг малаклари ерга инадилар. Ва улар – ер аҳлидан икки марта кўп сонда – ер махлуқоти атрофида саф тортадилар.

Муҳаммад бин Фазл Муҳаммад бин Жаъфардан ва унинг Иброҳим бин Юсуфдан, унинг эса Муҳаммад бин Фазлдан ва унинг Ажлаҳдан, Ажлаҳнинг Даҳҳоқдан (Оллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин) ривояти шундай: “Оллоҳу Таолонинг амрига биноан, ер юзи самоси (биринчи қат кўк) ёрилиб, у ердаги малакларнинг ҳаммаси ерга тушиб, ердаги махлуқотнинг атрофини ўраб олишади.

Кейин навбатма-навбат иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қат осмон малаклари ерга иниб, биринчи қат кўкдан инган малакларни ўраб олишади.

Бу шаклда малаклар ҳалқа-ҳалқа бўлиб, ер юзи маҳлуқоти қаерга қараса, малакларнинг етти ҳалқаси қуршовини кўрадилар. Ваҳоланки, Оллоҳу Таоло шундай дейди:

“Эй, жин ва инсон жамоатлари! Агар кўклар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга кучингиз етса, ўтиб кетаверинг. Аммо сизлар фақат ҳокимият ила ўта оласизлар” (“Раҳмон” сураси, 33).

Яна Оллоҳу Таоло шундай буюради:

“У КУНки, булутли кўк ёрилиб, малаклар гурос-гурос ерга инадилар” (“Фурқон”, 25).

Абу Ҳурайрадан ривоят этилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деган:

“Оллоҳу Таоло: “Эй, инс ва жинс жамоати, Мен сизларга насиҳат қилдим. Мана, энди бутун ишлаган амалларингиз дафтарларингизга ёзилди. Яхшилик топганлар Оллоҳга ҳамд айтсин. Яхшилик топмаганлар бунинг учун ўзини айбласин”, дейди.

Сўнгра, Оллоҳу Таолонинг амрига биноан, жаҳаннамдан гапирадиган узун, қора ва порлаган бир шох чиқиб келади.

Зотан, Оллоҳу Таоло шундай дейди: “Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизга очиқ душмандир. Фақат Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир, демадимми? У (шайтон) сиздан кўп наслларни йўлдан оздирди. Ҳали ҳам ақлингиз кирмадими? Мана сизга ваъда қилинган жаҳаннам будир. Куфрингиз боис, у ерга кирингиз!” (“Ёсин”, 60-64).

 Оллоҳу Таолонинг бу сўзларини эшитиб, бутун умматлар тиз чўкадилар.

Ҳолбуки, Оллоҳу Таоло дейди: “У КУН бутун умматларни тиз чўккан ҳолда кўрасан. Ҳар уммат (ўз) китобига чақирилажак. У КУН қилган амалларингиз жазолари сизга берилажакдир” (“Жосия”, 28).

Бундан кейин Оллоҳ бутун жонли борлиқлар орасидаги даъво шикоятларни маҳкамада ҳукмга боғлайди.

Хоҳ уй ҳайвони, хоҳ ваҳший ҳайвон бўлсин – уларнинг ҳам орасидаги ҳақларни ҳукмга боғлайди. Шундайки, шохсиз бир қўйнинг шохли қўчқорда ҳаққи бўлса, бу ҳақ қўйга олиб берилади.

Оллоҳу Таоло ҳисоблашмаси тугаган ҳайвонга “тупроқ бўл!”, деб амр қилади. Ҳайвон тупроққа айланади. Бу сўзни эшитган кофирлар “Кошки, биз ҳам тупроқ бўлсайдик!” дейдилар ўшанда.

Шундан кейин Оллоҳу Таоло инсонлар орасидаги ҳақ-даъволарни кўра бошлайди.

Нафиин Ибн Умар (ундан Оллоҳ рози бўлсин) ривоят этилишига кўра, бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Қиёмат куни инсонлар оналаридан туғилгандаги каби, қип-яланғоч бўлиб, Маҳшар майдонига тўпланадилар”, деди.

Ҳазрати Ойша, (ундан Оллоҳ рози бўлсин) “Эркак ва аёллар бир жойда тўпланишадими?”, деб сўрайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ҳа”, деб жавоб беради.

Шунда ҳазрати Ойша, “нақадар хунук, улар бир-бирини кўришадику!”, деганида, Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг елкасига қўлини қўйиб:

“Эй, Ибни Абу Қуофа (Абу Бакр)нинг қизи! У КУН ҳеч кимнинг бир-бирига боқажак вақти бўлмайди. Ҳар ким қирқ йил бўйича, ҳеч нарса емасдан, ҳеч нарса ичмасдан, кўзларини самога тикиб, кутажак. Бу узоқ кутиш натижасида, биттаси ўзидан оққан терга тўпиғигача, иккинчиси – тиззасигача, учинчиси – қорнигача, бошқаси эса бўйнигача ботади.

Сўнгра, бир гуруҳ малак чиқиб, Арш атрофини қуршайди. Ва шу он “фалон ўғли фалон қаерда?”, деган сас келади одамлар бу сасни эшитган заҳоти бошларини кўтариб, сас чиқган тарафга қарайдилар.

Исми айтилган киши оломон ичидан чиқарилиб, Оллоҳ ҳузурида тик турғазилажак. Шунда “Бу одамнинг қўлидан зулм кўрганлар қаерда?”, деган сас эшитилади. Ва зулмга учраганлар чиқишади, уларга золимдан ҳақлари олиб берилади.

У КУН на кумуш тангалар, на-да, сариқ лиралар ўтади. Фақат бир қоида ишлайди: ҳақсизлик этганнинг ёки савобларидан олиниб, ҳақсизликка учраганларга берилади ёки унинг гуноҳлари ҳақсизлик этганнинг зиммасига юкланади.

Ҳақсизлик этганнинг савоблари қарши тарафга ўтказилиб, тугаганда, унга, “Қани, энди, тўппа-тўғри жаҳаннамга бор! Бугун зулм йўқдир!”, дейилади.

Муҳаққақ, Оллоҳ қуллари орасидаги ҳисоблашувни тезда тамомлайди.

У КУН хоҳ муқарраб малак, хоҳ пайғамбар ва ёки шаҳид бўлсин, бу даҳшатли ҳисоблашмани кўрган ҳар ким фақат Оллоҳнинг ҳимоя қилган зотларигина қутула билажагига қаноат келтиришади”.

Муаз бин Жабалдан (ундан Оллоҳ рози бўлсин) ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деган:

“Қул Қиёмат куни шу тўрт нарсадан сўроққа тортилмагунча ҳеч бир ерга одим отолмайди:

-Умрини қаерда сарф қилгани ҳақда.

-Баданини қаерларда қаритгани ҳақда.

-Илми билан қандай амал қилгани ҳақда

-Мулкини қандай қозониб, қаерга харжлагани ҳақда сўроққа тортилажакдир. (Бухорий).

Саҳобийлардан (ундан Оллоҳ рози бўлсин) Икрима шундай дейди:

Қиёмат куни ота-оналар фарзандини ушлаб, “болам, бизлар дунёда сенинг ота-онанг эдик, энди бу кўриб турганинг қийин вазиятдан ўтишимиз учун сенинг савобларингни озгинасига эҳтиёжимиз бор”, деб уни мақтай бошлайдилар.

Аммо фарзанд “мен ҳам сизлар каби ўзим учун қўрққаним учун сизларга ҳеч нарса беролмайман”, дейди.

Шунда эркак ўз хотинига мурожаат қилиб, “Эй, фалончининг қизи, мен дунёда сенинг эринг эдим”, деб унга ёқимли сўзлар айтиб, ундан бироз савоб ҳадя этишини илтимос қилади. Аммо хотини унга “Йўқ, беролмайман, мен ҳам ўзим учун оқибатда қўрқмоқдаман”, дейди”.

Ҳолбуки, бу хусусда Оллоҳу Таоло шундай дейди:

“Гуноҳкор бир нафс бировнинг гуноҳини кўтармас. Юки оғир келган бир кимса юкнинг бир қисмини олиш учун чақирса, ундан бу юк олинмас. Ҳатто у яқин қариндоши бўлса ҳам” (“Фотир” сураси, 18).

(давоми бор)
Муҳаммад Солиҳ таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар