Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қулоққа ëқадиган гап

Қулоққа ëқадиган гап
06 Ağustos 2017 - 14:06 'да юкланди ва 1324 марта ўқилди.

“Тестга ишонмайман¸ рассомлар математикадан тест топширмасин¸ ашулачи қишлоққа бориб қўшиқ айтсин¸ ликкиллаб қўшиқ айтадиганга халқ артисти берилмасин¸ дабадабали тўй қилишга йўл қўйган ҳокимга ҳайфсан берилсин”.

Мирзиëев бу ва бошқа ўнлаб таклифларни 3 августдаги битта мажлисда айтди.

Давлат раҳбари айтаëтган шу таклифларнимг ҳар биттасини хабар қилса арзийди.

Зотан битта мажлиснинг ўзида “Мақомчилик” ва “Дикторлик” мактаби яратиш ва уларга Абдуҳошим Исмоилов ва Абззал Рафиқовларни директор қилиб тайинлаш таклифи ҳам президентдан чиқди. Шералидан бошқа барча Халқ артистлари коллежга директор бўлсин дейилди.

Бу эшитган одамнинг қулоғига ëқадиган гаплар. Сиëсатда буни популизм деб аташади.

Кўпинча популистик риторикада айтилган гаплар ўша мажлиснинг ўзида қолиб кетади.

Масалан Туркиянинг эски Бош вазири Дамирал халқ билан учрашувида ҳар бир туркка иккита калит ваъда қилган эди.
Квартира ва автомобил калити. Кейинги йиғилишда халқ Дамиралдан “калит қани?” деб сўраганида Бош вазир “Кечанинг гапи бугунга тўғри келмайди” деб жавоб қайтарди.

Ўзбек қавми раҳбарга ваъдани бажармаслик ҳақида эслатишдан андиша қилади. Масалан ҳеч ким “Қани товуқ¸ қани тухум¸ қани эчкини сути ва лимон” деб сўрамади.

Сўрасам гўштни нарҳи яна баландлайди деб ирим қилади.

Бу қавм фақат “қўллаб қувватлайди”Тарихий хотира бор бу қавм генида.

Горбачевнинг ароққа қарши маъракасини қўллаб қувватлаб туриб “чойнакка ароқ солиб ичишни кашф қилган” бу қавм Мирзиëв қарори билан жорий қилинган эчки товуқ учун банкдан кредит олиб пулни тўйга ë боласини институтга киритиш учун порага сарфлашни ҳам “уддалайди”.

Яша уддабуррон.

Яъни ташқаридан ўзини Мирзиëев гаплари “қулоғига ëққандек қилиб кўрсатган” бу қавм барибир ўз билганидан қолмайди.

Каримов “Дабадабали тўй қилма” деганида ТВга чиқиб Беҳбудийни эслаган мулозим сал ўтмай Самарқанднинг Шердор майдонида тўй қилгани эсимда. Мен эсламасам Ютуб эслайди. Ютуб ўзбек мулозимларнинг дабдабали тўйлари акс этган видеолар билан тўла.

Бир профессор ТВ га чиқиб олийгоҳларни битириб диплом олган мутаҳассис республикануннг олис жойларига бориб ишласин. “Ватаннинг ҳар бир нуқтаси азиз” деб айтганида таъсирланиб кўзим намланган эди.

Аммо бир ҳафта ўтиб бу профессорни тоғамнинг уйида кўриб қолдим.

Министр бўлиб ишлайдиган тоғамдан бу профессор институтни битирган ўғлини Тошкентда ишда қолдириш (албатта вазирликда) илтимоси билан келган эди…

Мавзу популизм эди. Мулозим оғзидан чиқиб ватандош қулоғига сарëғдек ëқадиган гаплар ҳақида мулоҳаза юритаëтган эдим.

Ўз вақтида марҳум Туркманбоши Сапармурод Ниëзов ҳақида мақолалар ëзиш асносида бундай гапларни кўп эшитган эдим.

“Нега дориларнинг устига лотинча аналгин деб ëзади¸ бош оғриғи дориси деб ëзсак ҳамма тушунади” деган эди марҳум.

Ва бу гап туркман халқи ва “зиëли”ларга ëққан эди.

Бир кун ўтиб дорилар устидаги қутига “Бош оғриғи дориси” деб ëзиб ҳам қўйишди.

Аммо бу билан сиëсатнинг асосий бош оғриғига даво топилмади.

Сиëсатчилар одато ҳукуматга келгунча популизм билан шуғулланади.

Иқтидорга келган сиëсатчидан реформа кутилади. Касал одам уйига доктор чақирса ундан даво кутади.

Доктор келиб латифа айтиб қайтиб кетса касал ҳам унинг яқинлари ҳам ғалати аҳволда қолади.

Сингапур қаддини кўтарган Ли Куан Ю¸ Грузияда коррупцияни йўқ қилган Саакашивили¸ Россияда бозор иқтисодини жорий қилган Егор Гайдар¸ 1979 йилда Британия иқтисодини реформа қилган Маргарит Тетчер айнан жиддий ва касал кўз ëшига ичи ачимайдиган доктор каби иш тутишган эди.

Результат эса тарих ҳукмида турибди.

25 йил Каримов популизмига банги бўлган 32 миллионлик қавм энди ўзининг “ломкасини” Мирзиëев популизми билан даволамоқчидек.

Шу ўринда мен чор давридаги реформатор Столыпиннинг 1907 йилда Россия Думаси депутатларига қарата айтган машхур гапини сал ўзгартириб сўнг сўз қилсам.

Жаноблар сизга буюк ҳаяжон керак¸ бизга эса реформа қилинган кучли давлат керак.

Шуҳрат Бобожон
“Озодлик” радиоси ходими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар